Ассалому-алайкум азиз ва муҳтарам дўстларим!
Ҳар бир дарахтнинг илдизи бўлганидек, ҳар бир фикрнинг мазмун-моҳияти, ибтидоси бор.
Ҳар бир буюк денгизнинг туб мезонида қайноқ булоқларнинг шовуллаши бор. Бинобарин, инсониятнинг кўп минг йиллик фикрий хазиналарини, тафаккур неъматларини имконимиз етганича сизларга улашиб боришни ният қилдик.
Шу орқали аждодлар босиб ўтган заҳматли илму ижод, санъат ва ҳайрат намуналарини қўлимиздан келганича ёритиб бормоқчимиз. Шу билан бирга ўз ижод намуналаримиз ҳамда санъат дурдоналарини ҳам сайтимиз саҳифасида ўқишингиз ва ретро-тароналарни кўриб боришингиз мумкин.
Бизга ҳамроҳ бўлинг, дилдош бўлинг, қадрдонларим!
Ҳурмат билан
MOHIYAT.UZ сайтининг жамоаси