ОЗОДА БЕКМУРОДОВАнинг ижодий нафаси билан йўғрилган сатрларда ҳаёт воқеликларини борича, табиий кўрсатишга интилиш, кўнгилдаги армон ёхуд изтиробларни яширмасдан изҳор қилиш ҳисси, халқ донолигининг ёлқинлари акс этади.
Бобокалон шоир Бобораҳим Машраб 1640 йили Наманган диёрида таваллуд топди. Унинг ҳаёти қанчалик мушкулотларга тўлиқ бўлмасин,шеърлари уни элга танитди, унинг порлоқ номини абадийлаштирди.