“ТУРОН” ДАВЛАТ
ҲАРБИЙ ТЕАТРИ ВА КИНО АКТРИСАСИ,
ТОМОШАБИНЛАР СЕВАДИГАН “ЛЎЛИ МАРЬЯМ” ОБРАЗИ СОҲИБАСИ- ИЛМИРА РАҲИМЖОНОВАНИ ТАВАЛЛУД КУНИ БИЛАН ЧИН ДИЛДАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Одатда,ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўзи ҳавас қиладиган,эргашадиган кишилари,бошқача айтганда,тимсоллари бўлади.Қайсидир соҳада таниқли инсон бўлишнинг яхши томони ҳам шу.Агар чин дилдан меҳнат қилсанг,одамлар сенга, сен севган тамойилларга албатта эргашадилар, ҳавас қиладилар.Айниқса,
санъат йўлини тутганларга интилувчилар кўп бўлади.Чунки,санъат аҳли маълум маънода инсонлар қалбидаги бўшлиқни зиё,маърифат нури билан тўлдирадилар. Файзиёб этадилар. Шу боис кимгадир мухлислик қилиш таъбингни чархлайди, сени оз бўлсада, олдинга юришга чорлайди. Ҳаётингга жозиба қўшади.
Илмира Раҳимжонова эл меҳрини қозонган,ўз мухлислари,ўз йўли бор ижодкор. У яратган ролларда ҳаёт нури уфуриб туради,тандирдан чиққан нон каби иссиқ ҳовур кўтарилиб туради.Бир сўз билан айтганда,Илмиранинг саҳна ва кинодаги ютуқлари халқимиз маънавий оламига ўзига хос файз бағишлаб келаяпти.Бизнингча,
Илмира диапазони беҳудуд актриса, ҳали унинг очилмаган қирралари кўп.Қолаверса,мен Илмиранинг ўзига яраша режиссёрлик салоҳияти ҳам бор,деб ҳисоблайман.Агар имконият яратилса, Илмира нафақат актрисаликда, режиссурада ҳам катта муваффақият қозона олади.
Хуллас,Илмира Раҳимжоновани таваллуд айёми билан чин дилдан табриклайман!
Узоқ умр,сиҳат-саломатлик,
энг асосийси,бағри бутунлик тилайман!
Ҳали худо хоҳласа, севимли актрисамиз ижросидаги ўнлаб роллар учун чапак чалиб олқишлаймиз,
у режиссёрлик қилган ажойиб фильмларни томоша қилиб олқишлаймиз.
Доим соғ-омон бўлинг!
Гуландом Тоғаева