БУЮКЛАР ҚАНДАЙ ЎҚИШГАН?

Антон Чехов

Рус классик адабиётининг етук намояндаларидан бири Антон Чехов икки марта синфдан-синфга ўтолмаган. Учинчи синфда математика ва география фанларини ўзлаштира олмагани, бешинчи синфда эса, грек тили имтиҳонини топширолмагани сабабли “йиқилган”. Қизиғи, буюк ёзувчи умрида “тўрт”дан юқори баҳо ололмаган. Бироқ, у тиббиёт институтига киргач, ҳикоялар ижод қила бошлади ва ўзининг бетакрор истеъдодини юзага чиқара олди.

Уинстон Черчилл

Синфнинг энг қолоқ ўқувчиларидан бўлган. Унинг уқувсизлигини кўрган муаллимлари “барибир ўргана олмайди, ” дея қадимги юнон ва лотин тили дарсларига киритишмаган. Черчилнинг адабиёт бўйича Нобель мукофотини олганини эшитган устозларининг “томи” кетаёзганди.

Альберт Эйнштейн

Нобель мукофотининг соҳиби бўлган ушбу олим ҳам мактабда иккита сўзни бир-бирига қўшолмасди. Нисбийлик назариясини яратиб, дунё илм-фанида инқилоб ясаган бу машҳур олимни ўқувчилик пайтида устозлари сал бўлмаса, ақли заиф болалар учун мўлжалланган махсус мактабга юбормоқчи бўлишган.

Лев Толстой

Унинг олий маълумоти бўлмаган. Тўққиз ёшида ота-онасидан ажраган ёш графни васийлари ўз қарамоғига олган ва унинг ўқишига унча эътибор қаратишмаган. Университетнинг иккинчи курсида ўқиётганида немис тили ва тарих фанларини яхши ўзлаштира олмаган ва кейинги курсга ўтказилмаган. Шундан кейин у ўқишни батамом ташлаб кетган.Билл ГейтсМактабдаги энг истеъдодсиз ўқувчилардан бири эди. Ота-онаси уни рағбатлантириш учун ҳар бир беш баҳога мукофот ваъда қилишган. Бироқ, барибир бу чора наф бермаган.

Исаак Ньютон

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг… у физика ва математикадан жуда ёмон ўқиган. Бошқа фанларга ҳам тиши унча ўтмасди. Умуман у синфдаги энг сусткаш ўқувчилардан эди.

Томас Эдисон

Бўлажак ихтирочи ва миллионер Томас Эдисон мактабдаги безорилиги ва иккичилиги учун ўқитувчилари унга таълим беришдан бош тортган. Кейин уни уйда онаси ўқитган.Константин ЦиолеовскийУ болалигида қизилча касаллиги билан оғриган ва шу боис эшитиш қобилияти пасайган. Мактабда ҳам шу касаллиги сабабли дарсларни ўзлаштира олмаган. Иккинчи синфда қолиб кетган. Учинчи синфдан кейин уни мактабдан ҳайдаб юборишган. Бироқ, шунга қарамасдан у улғайгач, ўқитувчи бўлиш учун имтиҳон топшириб, ундан аъло ўтган. Кейинчалик уни бутун дунё таниди.

Александр Пушкин

Ижтимоий фанлардан яхши ўқиган, жуда кўп китоб мутолаа қилган бўлса-да, математикани умуман яхши билмаган. Бу фандан фақат икки олган. Бироқ, бу унинг буюк шоир бўлиб етишишига халал бермаган.

Мутахассис фикри:

Нега шундай?

-Мактабда олган баҳолар ўқувчининг қанчалик саводхонлиги, ахборотни тез ўзлаштириши, уни қабул қилиши, қайта ишлаши ва хотирада сақлаб қолишини кўрсатади, холос. Шунингдек бу баҳоларда ўқувчининг баъзи хусусиятлари, иродаси, қайсарлиги, тизимли меҳнатга қобилияти акс этади. Бироқ, юқори ақл-идрок ҳаммадан ҳам кўра, кўра, таҳлил қила олиш, мантиқий фикр юритиш, ахборот олишнинг янги йўлларини кашф этиш ва улар билан ишлаш имконини беради. Яъни, юқори идрок фақатгина ахборотнинг миқдори билангина эмас, уни қандай таҳлил қила олиш ва кайта ишлашга хам боғлиқ. Шу боис, мактабда олинган баҳолар боланинг ақлий қобилиятини тўла кўрсата олмайди. Аммо, унутманг, бу айнан аълочилар эмас, балки “иккичи”лар даҳо бўла олишади, дегани эмас.

Манба: darakchi газетаси.