Жуда кўп тамаки чекадиган бир меҳмон, кетар экан, у ёқ-бу ёққа қарайверибди:— Ҳеч нарсам қолиб кетмадимикан?— Қолди, — дебди мезбон.— Нима?— Тутунингиз.
* **
Меъмор Синон машҳур Салимия минораларини қураркан, бир тўда болалар чуғурлашиб,ниманидир кўрсатаётганларини кўриб қолибди. Уларга яқинлашиб: «Нима гап» деб сўрабди.— Амаки, — дейишибди улар, — шу минорангиз бироз қийшайибди.— Ҳа, ундай бўлса, ҳозир минорани арқон билан торттириб тўғрилаймиз. Сизлар, қарабтуринглар, — деб арқон келтиришни буюрибди.Меъмор Синон, то болалар тўғри бўлди дейишмагунча, минорани бир арқон биланторттираверибди. Болалар, тўғри бўлди, дейишгач тўхтатибди. Шу орада бир киши келиб:— Уста, бу арқон шундай катта минорага ҳеч бир таъсир қилмаслигини яхши биласиз. Негаэнди болаларнинг гапига кириб бундай қилдингиз, — деганида, меъмор жавоб берибди:— Шундай қилмасам, бу чурвақалар шаҳар бўйлаб минора қийшиқ, деган гап тарқатишади.Миноранинг эгри эмаслигига ҳеч кимни ишонтиролмаймиз. Энди эса, минора эгри эди, арқонбилан торттириб тўғрилатдик, деган гап тарқатишади. Бу гапга эса ақли бор одам ишонмайди!
* * *
Тиббиёт имтиҳонида талабани саволга тутавериб қийнаган ўқитувчи охири:— Бир хастани терлатмоқ учун нима қиласан? – деб сўраганида, талаба жавоб қилибди:— Олиб келиб, сизга имтиҳон топширтираман!
* * *
— Кўп гапирадиган, гапни чўзадиганлар билан қандай муомала килиш керак? — дебсўрадилар Фаробийдан.— Кўп гапирганни кам тинглаш керак! — деди у.
* * * ****
Бемор:— Э-э, дунёни роҳатини кўрдик-да дўхтир, ҳалигинггаям бордик, ҳар туридан чекдик, ҳар туридан ичдик.
Дўхтир беморнинг анализлари натижаларига тикилар экан:— Вой бўй, нимага ўзингизни бунча уринтирдингиз?
Бемор:— Ёшликда, энди дўхтир, ёшлик. Ёшлик яхши нарса, қаригандан кейин чатоғимиз чиқади-ю…Дўхтир беморнинг гапини бўлиб:— Унда «хушхабар»ни эшитинг. Сиз қаримайсиз!..
“Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар” китобидан.(Тўпловчи ва таржимон: МУҲАММАД СОБИР).