БУ-ҚИЗИҚ!

Штрихланган кодни қандай ўқиш мумкин?


Баъзан ўзимиз сотиб олган маҳсулотни
яхшилаб кўриб чиқамиз.
Маҳсулот чиққан санаси,муддати ва хусусиятларига эътибор қаратамиз.
Аммо маҳсулот қадоқланган идишда тушунарсиз рақамлар ҳам учрайди. Бу штрихланган товар коди дейилади.
Халқаро стандартларга кўра, штрихланган товар коди бу товарни олди- сотди ҳамда ташиш билан боғлиқ фаолиятларда товарни автоматлашган идентификатсиялашда қўйилган муҳим меъёрларда амалга оширилади.
Хусусан бу код Ғарб мамлакатларида турли тармоқларда товарни сақлаш, омборхона жараёнларида, логистика,
яъни етказиб бериш, тақсимлаш ва товарларни саралаш ишларида, улгуржи ва чакана савдода, қўриқлаш тизимларида, почта ҳизматларида ҳамда архив ва кутубхоналар фаолиятида қўлланадиган асосий базавий ахборот объекти сифатида фойдаланилади. Жаҳонда бундай кодлаштириш тизими ҳозирги кунда анча мукаммаллашган бўлиб, у оддий касса хизматларидан тортиб то ишлаб чиқариш корхоналаридаги ички техник тизимларгача бўлган жараёнларда қўлланилади. Бу кодни ўқиш учун махсус кичик асбоблардан тортиб каттароқ электрон оптик жиҳозлар яратилган. Жаҳонда штрихланган код бўйича махсус стандартлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу стандартлар Ҳалқаро GS1 ( Global Standart 1) Ташкилоти томонидан бошқарилади. Бу ташкилот Белгияда жойлашган бўлиб, “EAN International ” деб ҳам номланади. Ташкилот дунёдаги 104 та давлатда ўз ваколатхоналарига эга, хусусан Ўзбекистон ҳудудида ҳам “GS1 Uzbekistan” Ассоциацияси фаолият юритади. 1998 йилда ушбу Ассоциация ҳамда Американинг EPCglobal ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.
Товарларни кодлаш асосан бир неча махсус математик алгоритм усуллари асосида амалга оширилади. Яъни код рақамлари махсус компютер программалари ёрдамида турли алгоритмик усуллларда ҳисобланади ва рақам танланади. Аммо шу билан бирга кодда ўзгармас стандарт рақамлар ҳам мавжуд. Код асосан оқ-қора таёқчалар кўринишида бўлиб, кўп ҳолатда бу оқ-қора таёқчалар тагида очиқ рақамланган кодлар тасвирланади. Бу ерда таёқчалар махсус товар кодининг яширинган кўриниши эмас балки, маълумотларни машина ўқишига мосланган ва одам оддий ҳолатда ўқиб ёки ўзгартириб ололмайдиган кўриниши ҳисобланади. Бу код бир томондан хавфсизлик учун бўлса, иккинчи томондан ҳар бир турдаги товарни алоҳида идентификациясини пайдо қилиш учундир. Штрихкод баъзан Баркод ҳам деб аталади. Унинг 8 та рақамлиги ва 13 та рақамлиги мавжуд. Жаҳон стандартларида бу EAN ( Evropean Article Number) –Европа маҳсулот рақами ёки UPC ( Universal Product Code) универсал товар коди деб номланган кодлар ишлатилади. Бу иккала код бир биридан унча фарқ қилмаса-да яъни бири иккинчисини тўлдирса-да, лекин илмий атамаларда шундай номлар билан машхурдир. Бундан ташқари 2 димензионаллик тўрт бурчак ичида тасвирланадиган кодлар ҳам мавжуд. Булар 2 димензионаллик кодлар деб аталади. Бундай кодлар кўпинча почта маҳсулотларини, чипталар ва турли карточкали ҳизматларда қўлланилади. Кодлардаги ҳар бир рақам ёки рақам гуруҳи ўзига хос вазифани бажаради. Истеъмолчи бу рақамларнинг баъзилари билан таниш бўлсалар, ўзларига керакли бўлган баъзи товар ҳақида маълумотларни билиб олишлари мумкин. Хўш бу рақамлар нимани ифодалайди? Қуйидаги мисолда буни батафсил кўриб ўтамиз:
Расмда кўрсатилганидек, биринчи 3 та рақам бу давлатларни кодлашда ишлатилади. Қолган учта рақам ( баъзан бу рақамлар сони кўпроқ ҳам бўлиши мумкин) эса маҳсулотни ишлаб чиқарган корхонага тегишли бўлган коддир. Кейинги беш рақамлик бўлим маҳсулотга тегишли бўлган код ва сўнгги битта рақам эса бутун кодни қанчалик тўғрилигини исботловчи махсус кодланган рақам ҳисобланади. Агар штрихларга қандайдир зарар етадиган бўлса, маҳсулот идент рақамини шу сўнгги рақам билан ҳам аниқлаш мумкин бўлади.
Ҳозирги кунда 104 та рўйхатдан ўтган давлатларда штрихкод учун махсус стандарт код белгиланган. Бу код орқали истеъмолчи товарни қаерда ишлаб чиқарилганлиги ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин. Қуйидаги рўйхатда эса баъзи давлатлар кодлари маълум қилинади:
000- 0 19 ; 030 – 039 ёки 060 – 13 9 оралиғидаги рақамлар АҚШ учун
300-379 – Франция
400-440-Германия
450-459; 490-499- Япония
460-469- Россия
478- Ўзбекистон
500-509- Буюк Британия
540-549- Белгия; Люксембург
621- Миср
628- Саудия Арабистони
629- Бирлашган Араб Амирлиги
690-695- Хитой Ҳалқ Республикаси
ва бошқалар.