СОҒЛИК ХАЗИНАСИ

ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР🔵

Инсон организми учун А, В, В1, В6, С, Д, РР, К, Н дармондорилари ниҳоятда зарур. Улар инсон организми фаолиятида жуда катта аҳамиятга эга. Агар мазкур витаминлардан биронтаси етишмаса, инсон танасида турли хасталиклар келиб чиқади. Бу эса, инсон умри қисқаришига сабаб бўлади.А дармондориси. Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди. 👉А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади.👉В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади. Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади.👉В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади. Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.👉С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади. С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади.👉Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди. Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.👉К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди. Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади.👉Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади. Бу дармондори гуручли овқатлар,

👉Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади. Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади.👉РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади. Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мева-сабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур.