ҲИКМАТ


АДОЛАТ ГАВҲАРИ
Айтишларича, бир куни овда Нўширавони Одилга кабоб қилиб бермоқчи бўлишди. Лекин туз йўқ эди. Хизмат корларидан бирини яқин қишлоққа туз олиб келгани жўнатмоқчи бўлишди. Нўширавони Одил ўша хизматкорига: ” Туз ҳақини тўлаб ол, токи текинига туз олиш одат қаторига кириб, қишлоқ харобликка юз тутмасин! “, деди. Шунда ундан: ” Шу зиғирдек нарсадан қишлоққа қандай зарар етади? ” деб сўрашди. Нўширавон жавоб берди: ” Аввалда оламда зулим оз бўлган. Кейинчалик ҳар бир келган золим бироз ~ бироздан пайдо қилиб, кўпайтириб кетган. Натижада, зулм ҳозирги даражага келди”.
Фуқаронинг боғчасидан султон узса бир олма,
Навкарлари кўпоради дараҳтларнинг илдизин.
Зўрлик билан бешта тухум олса мабодо подшоҳ,
Аскарлари сихга тортар товуқлардан беш юзин.
Ибраим Турсунов саҳифасидан.