НОЎРИН СИНОВ

(ҳаётий воқеа)

Бир эркак ўз хотинини синамоқчи бўлди. Видолашув хатини ёзиб, уни стол устига қўйди-да, ўзи эса каравот тагига яшириниб хотинини кута бошлади. У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билмоқчи эди. Эркак хотинининг йиғлаши ва дугоналарига хафа бўлиб телефон қилишини кутган эди. Аммо бундай натижани ҳечам кутмаганди, у шокка тушиб қолди… Ва ниҳоят, хотини ишдан келди ва хатни ўқиди. Сўнг ручкани олди-да, эри ёзган хат пастига нималарнидир ёзди. Кейин эса шўх қўшиқни хиргойи қилиб рақсга тушди. Эри кутган ғамгинлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди. Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушди. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлади. Аёл телефонни қўлига олдида, рақамларни тера бошлади. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди: “Салом, азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Ва ниҳоят, эрим мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!” У телефонни қўйди-да, эшикдан чиқиб кетди. Эркак “Хотиним кетиб қолди”, деб хафа бўлди. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан каравотнинг тагидан чиқди ва хотини хатга нима ёзиб кетганини ўқий бошлади: “Каравот остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман. Синаш эмас, шунчаки ишониш керак, деб қолувчи сизнинг Солиҳанггиз”.

Абдураҳим Аламов