Бир куни Эйнштейн поездда бир араб билан борарди. Унинг заковатини синаб кўрмоқчи бўлди.
– Келинг, бир ўйин ўйнаймиз. Мен бир савол бераман. Жавобини билмасангиз, менга 5 доллар берасиз. Кейин сиз менга бир савол берасиз. Мен жавобини тополмасам, сизга 500 доллар бераман.
Араб рози бўлди.
Эйнштейн сўраяпти:- Ер тортишиш кучининг сабаби нимада?Араб бироз ўйланиб турди-да, чўнтагидан 5 доллар чиқариб берди.Савол бериш навбати арабга келди:
– Нима тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда қайтиб тушади?
Эйнштейн роса ўйланди. Дўстларига телефон қилди.
Ҳеч ким жавобини топа олмади. Бир соатлардан кейин арабга 5 доллар беришга мажбур бўлди ва сўради:
– Тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда тушадиган нарса ўзи нима эди?
Араб чўнтагидан яна 5 доллар чиқариб, олимга узатди-да:
– Мен ҳам билмайман, – деди.
Уларни заковатинг билан қойил қолдира олмасанг ҳам ҳамоқатинг билан лол қолдир.
Арабчадан Муқим Маҳмуд
таржимаси.
Муҳаммадсолиҳ Раҳмиддинов саҳифасидан.