ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

* * *

Ҳеч тушунмадингми,Ёқуб нега Юсуф билан синов этилганини? Чунки Ёқуб энг кўп Юсуфни севган эди. Киши кимни қаттиқ севса,ўша билан синалади.

* * *

Ҳар нарсага жонингни сиқма, эй кўнгил, На бу дардлар мангудир, на бу умр.

* * *

Ишқсиз қолмагин, ўлмайсан. Ишқда ўлгинки,тирик қолурсан.

* * *

Бутун умримнинг мазмуни шу уч сўздан иборат бўлади:хом эдим,пишдим,ёндим.

* * *

Ғафлат-алданиш ва идроксизлик оқибатидир.

* * *

Эртаси куни қайғуга сабаб бўладиган бугунги шодликнинг маъноси йўқ.