Ҳар бир аёлнинг ҳаётида ўз ОДАМИ,кўнгил малҳами бўлиши керак. Узоқларда ёки ёнгинасида. Овозидан ҳисларини тушунадиган, нигоҳларидан қайғусини англайдиган. Яраларига малҳам бўлиш, оғриқларини даволаш. Қўли билан эмас, юраги билан тегинсин. Борлиги ҳаловат берадиган бир кўнгил бўлсин ҳаётида. Севгани, севилгани…Нафаси тугагунча “Муҳаббатим” дегани.Ёнида ҳам муштоқ бўлгани, хаёллари билан овунгани, ИШОНгани, “у менга бундай қилмайди!” дейдигани бўлсин. Жонига жон бўлган, умрига умр қўшган, томирида қон бўлган, юрагига ёмғир бўлиб ёққан… Замин бўлиб, осмон қадар намлатган ҳузурли, борлиги учун шукрона айтган, йўқлигини ўлим деган… Севгиси шеър, дудоқлари ишқ, қўлларидан шафқат ифори таралган ОДАМ…
Зуля Аҳадова саҳифасидан.