****
Ҳаётда олийжаноб эркаклар қолмагани ҳақидаги гаплар нотўғри. Мана масалан, мен бугун хотинимга соябон тутиб турдим. У машина ғилдиракларини тезгина алмаштириб олди…
****
Чойхонада эркаклар суҳбатлашиб ўтирган экан, улардан бири дебди:— Мана сизлар, маошингиздан қанчасини хотинга берасизлар?Биринчи эркак дебди:— Мен атрофимга 2 метрлик айлана чизаманда, пулларимни тепага отаман. Айланани ичига тушгани меники, ташқарига тушган пуллар хотинимга бўлади.⠀Иккинчи эркак дебди:⠀— Мен атрофимга 3 метрлик айлана чизаман. Пулларимни тепага отаман. Айланани ичига сочилиб тушганини хотиним териб олади, ташқарига тушган пулларни эса мен оламан.Учинчи эркак кулиб:— Мен ҳеч нарса чизиб ўтирмайман! Пулларни шундоқ ҳавога отаман. Хотиним ҳавода нечтасини ушлаб улгурса ўшани олади. Ерга тушгани ҳаммаси ўзимники! – деган экан.
*****
Хотин эрига бақиряпти:⠀— Сизга хизматкор бўлиш жонимга тегди, ажрашаман.⠀— Йўқ, сен бўшатилдинг!
*****
— Ойижон сув олиб келинг.⠀— Бориб ўзинг олиб кела олмайсанми?!⠀— Ойи, сув деяпман!⠀— Ҳозир калтак ейсан! Тургин-да, ўзинг олиб келиб ич!⠀— Ойижон, калтакка борганингизда сув ҳам ола келинг…
*****
— Миср эҳромларини ким қурган бўлса ҳам илтимос:⠀— Келиб бизларни кўчаларни ҳам қуриб беринглар…
*****
Хотин эрига: ⠀— Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик. ⠀— Эсиздами ўзи а? ⠀Эр: ⠀— Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг? ⠀Хотин: ⠀— Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди. ⠀Эр: ⠀— Унга бу ҳам кам…
*****
Бир куни ўғли чизган расмини дадасига кўрсатса:⠀— Э, қойил ўғлим! Ҳудди ўзимни чизибсан-ку! Фақат нега сочимни рангини жигаррангга бўядинг? – сўрабди ота.⠀Шунда ўғил қаламларига қараб туриб:⠀— Менда “кал” ранг йўқ-да, дада, – дермиш.
*****
Бир эркак дўстига мақтанибди:⠀— Kеча хотинимни уришиб бердим.⠀— Йуғ-е, сен-а?⠀— Ҳа-да. Уйларни йиғиштиринг, деб иш буюрябди.⠀— Хўш?⠀— Йўқол кўзимдан, ҳали кирларни ювиб бўлганим йўқ, – дедим.
Абдураҳим Аламов саҳифасидан.