ЎҚИНГ, БУ-ҚИЗИҚ!

Электр симига қўнган қушлар нега нобуд бўлмайди?
Симга қўнган қушларнинг танаси электр тармоғидек бўлади, бу тармоқнинг қаршилиги иккинчи тармоқнинг қаршилигига нисбатан жуда катта бўлади. Шунинг учун бу тармоқдаги (қушларнинг танасидаги) ток жуда кам бўлиб, қушга зарар келтирмайди. Аммо симда турган қушнинг қаноти, думи ёки тумшуғи тегса, умуман кандай қилиб бўлмасин, у орқали ерга ток ўтса унинг гавдаси орқали ерга ўтиб кетган ток уни кўз очиб юмгунча нобуд қилади.

   Ернинг ёши нечада?

Радиоактив емирилиш қонунларини ўрганиш тадкиқотчиларига Ернинг ёшини аниқ ҳисоблашнинг ишончлик методини берди. Радиоактив менералларни тахлил килиш, Ернинг ёши 1500 миллион йилдан кам бўлмаслигини кўрсатади.

Қуёшнинг температураси қанча?
Қуёш юзининг температураси 6000 градус, ичидаги температура 15000000 градус. Унда термоядро реакцияси бўлиб туради. Гелий элементи водородга айланиб туради ва аксинча водород гелийга айланади. У ҳар йили 6,2.1016 киловатт энергия беради.

Юлдузлар нима?

Юлдузлар ёруғ нур сочувчи ловуллаб турган шарлар.

Кўзга кўринадиган юлдузлар сони қанча?
Кўзга кўринадиган юлдузлар сони тахминан 6000 та.

Ер пўстлоғининг ёши нечада?
Ер пўстлоғининг ёши тахминан 3 млрд йилга яқин деб ҳисобланмокда.

Тенг кунликлар қайси кунларга тўғри келади?
Бахорги тенгкунлик 21 мартга яқин, ёзги қуёш туриши 22 июнга яқин, кузги тенгкунлик 23 сентябрга яқин, қишки Қуёш туриши 22 декабрга яқин.

Энг катта сайёранинг диаметри қандай?
Энг катта сайёра Юпитер бўлиб, унинг диаметри Ер диаметридан 11 марта катта, яъни 140140 км.

Ер Қуёш атрофини канча вақтда айланиб чиқади?
Ер Қуёш атрофини бир йилда айланиб чиқади.

Ер орбитаси деб нимага айтилади?
Ернинг Қуёш атрофидаги йўли Ер орбитаси дейилади.

Ернинг ўртача радиуси канча, диаметри-чи? Ернинг ўртача радиуси 6370 км, Ернинг диаметри 12740 км.

Тропик йил қанча?
Тропик йил 365 сутка 5 соат 49 минут.

Плутон сайёранинг Қуёш атрофида айланиш даври канча?
Плутоннинг Қуёш атрофида энг узок айланиш даври 250 йил.

Ернинг биринчи сунъий йўлдоши качон учирилган?
Приипг тарихида биринчи сунъий йўлдоши 1957 йил 4 октябрда ракета ёрдамида учирилди.
Нарсалар каерда оғиррок бўлади?
Жисм ер юзидан узоқлашгани сари унинг оғирлиги, яъни ерга тортилиш кучи камайиб боради. Агар бир килограммли тошни 6400 километр баландликка кўтарсак яъни, Ернинг марказидан унинг икки радиусига узоқлаштирсак, тортилиш кучи 2-2 = 4 марта камаяди, тош пружинали тарозида 1000 грамм ўрнига 250 грамм келади. Агар тошни ер юзидан 12800 километр, яъни Ернинг уч радиусига тенг масофага узоқлаштирганимизда тортилишни 32, яъни 9 марта кучсизлантирган бўлар эдик, унда 1000 граммли тош 111 граммга тушиб қолган бўларди. Ерга чуқур тушган сари жисмнинг оғирлиги ортмай, аксинча камаяди. Демак, жисмнинг энг оғир келадиган жойи Ернинг юзи экан. Ердан юқорилашган ёки пастлашган сари жисмнинг оғирлиги камаяр экан.

Ер секундига неча километр йўл босади?
Ер ўз ўқи атрофида айланиши билан бирга яна фазода барча аҳолиси билан бирга ҳар секунда 30 км йўл босади.

Қодир Тўраев ва Муҳайё Зокированинг “Табиат мўъжизалари” китобидан.