ОЛТИНГА ТЕНГ ЎГИТЛАР

• Ичингизда нималар бўлаётганини англамасангиз ҳаммасига тақдирни сабаб қилиб кўрсатишда давом этаверасиз.

Карл Юнг

• Дўстим, ўз фикрларинг ва ҳаётинг устида ишлашга вақтинг йўқлиги ҳақидаги гапларинг гўё манзилга тезроқ етиш учун автомобиль бакига бензин қуйишга вақтинг йўқлиги ҳақидаги баҳонага ўхшайди. Барибир буни қилишга тўғри келади.

Робин Шарма

• Кўпгина муаммоларимизнинг сабаби – ўзимиз эмас, бошқалар истаганидек яшашга интилишмиздадир.

Карл Родженс