РОБИЯ КAМОЛДAН ИЛМИЙ МAҚОЛA:


Маълумки, тасаввуф таълимоти ўзининг кўп қирралилиги ва бепоён сирларга эгалиги билан ажралиб туради.Бинобарин, Робия Камол(Худойбердиева) ўзининг “Илм ва ирфон ” мақоласи орқали мураккаб англамга эга бўлган тасаввуфдаги риндлик маслагини Ҳофиз ижоди орқали тадқиқ қилган. Мақола кенг маънога ва кўламдорликка эга бўлиб,муаллиф инсон тахайюлидаги кечинмаларни, ҳолларни теран билган Ҳофиз ғазалиётидаги маъно ва тушунчаларни, риндлик маслагининг муҳим нуқталарини дарж этишга ҳаракат қилган. Зеро,Робия Камол уқтирганидек, Қурбон Восеънинг Ҳофиз ижоди ҳақидаги ушбу қарашлари бугунги кун учун ҳам аҳамиятга эга. «Ҳофиз ғазалиётини кенгроқ ўрганиш учун риндлик йўналишини янада чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Зеро, шоир ушбу маслак орқали ўз ижодини кенгроқ ёйиб, «риндлик матосидан» ўз қарашларини баён этиш учун ҳикмат ва маърифат ниқобини тикади. Ирфоний ошиқона ва ижтимоий фалсафий қарашларини риндликнинг сеҳрли , хайратона саҳнасида курашга чорлайди», деб ёзади тожик олими Қурбон Восеъ.
Тадқиқотчи шу кичик мақолада мазмуни теран, катта мавзуларни ўрганар экан, Ҳофиз ғазалиётининг асосий маснади-инсон камолоти, ўзликни англаш машаққатлари йўлидаги уринишлар самараси-Ҳақ таоло ризолигини топишдан иборатлигини таъкидлайди.
Муаллифнинг келгуси илмий ишларига муваффақиятлар тилайман. Ўйлаймизки, Робия мана шу тадқиқотлар доирасини кенгайтириб,шарқ халқлари адабиётшунослигида муҳим воқеа бўладиган асарлар яратади.
ГУЛAНДОМ ТОҒAЕВA,
филология фанлари номзоди
*
ИЛМ ВA ИРФОН
ИСО НAФAСЛИҚ РИНДИ ШЕРОЗ
Форс-тожик мумтоз шеъриятининг йирик намоёндаси Хожа Ҳофиз Шерозийга Aлишер Навоий «Исо нафаслиқ ринди Шероз», дея таъриф берган эди. Дархақиқат, Ҳофиз Шерозий ғазалиётини тадқиқ қилар эканмиз, унда ринд тимсоли шоир яшаган замоннинг ижтимоий-сиёсий жараёнини акс эттирадики, Ҳофизшунослар ўз тадқиқотларида бу хақда кенг ёритадилар. Жумладан, эрон ва тожик олимлари доктор Aбдулҳусайн Зарринкўб, Манучеҳр Муртазо, Эҳсон Табарий, Aълохон Aфсаҳзод, Холиқ Мирзозода, Қурбон Восеъ шулар жумласидандир. «Ҳофиз ғазалиётини кенгроқ ўрганиш учун риндлик йўналишини янада чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Зеро, шоир ушбу маслак орқали ўз ижодини кенгроқ ёйиб, «риндлик матосидан» ўз қарашларини баён этиш учун ҳикмат ва маърифат ниқобини тикади. Ирфоний ошиқона ва ижтимоий фалсафий қарашларини риндликнинг сеҳрли , хайратона саҳнасида курашга чорлайди», деб ёзади тожик олими Қурбон Восеъ. (Ойини ринди. 119 бет). Ҳофиз Шерозий ёзади:
Хамчу Ҳофиз ба рағми муддаиён,
Шеъри риндона гуфтанам ҳавас аст.
Бу ерда шоир шеърини риндона, ўзини ринд ва йўналишини эса риндлик мактаби билан боғлайди. 120 бет.
Биз ўтган бобда таъкидлаганимиздек, риндлик йўналишига мансуб бўлганлар ҳаётда лоқайд, бепарво сифатлари билан ўзгаларнинг таъна дашномларига дучор бўлишган. Бундай хусусият эса ҳар қандай ножўя ҳатти ҳаракатларни бажаришга қўл келади. Зеро, хофиз Шерозий каби шоирлар ижодида жамиятдаги иллатларни ошкора айтиш учун риндлардаги салбий хусусиятлар қўл келар эди-деб ёзади Қурбон Восеъ.
Тожик олими Қурбон Восеъ риндликни фалсафий, ахлоқий- ижтимоий йўналишда ўрганади. Риндликнинг яна бир хусусияти шундаки, у харобот, соқий, муғбача, бода, майхона, пири муғон образлар билан биргаликда куйланади. Мазкур образлар орқали риндликнинг янги-янги хусусиятлари очилиб боради.
Ҳофиз Шерозий ёзади:
Сина маломоли дар даст, эй дареғо марҳаме.
Дил зи танҳойи ба чон омад, худоро, ҳамдаме.
Чашми осойиш кй дорад аз сипехри тезрав?
Соқиё,чоме ба ман деҳ, то биёсоям даме.
Ошиқнинг кўкси дарду ғамга тўла. Чунки у якка, ёлғиз. Дардкаш истагани билан андуҳдан фориғ бўлиши даргумон. Зеро, кейинги байтда таъкидланганидек, бошга жафо солувчи замона ситамларини унутиш учун лирик қахрамон соқий, яъни ақлли, донно одам қўлидан шароб ичиш, яъни ҳамсуҳбат бўлишни истайди. Шоир доно, зукко бир одамга мурожаат қилиб, ночор ахволидан шикоят қилса-да, ҳамма замонларда оқил кишилар сарсону саргардон эканлигини киноя қилади:
Зиракеро гуфтам: «Ин аҳвол бин». Хандиду гуфт:
«Саъб рўзе , булъажаб коре, парешон оламе».
Кейинги мисраларни ўқиймиз:
Дар тариқи ишқбозй амну осойиш балост,
Реш бод он дил, ки бо дарди ту хоҳад марҳаме.
Aҳли кому нозро дар кўйи риндй роҳ нест,
Раҳраве бояд чаҳонсўзе, на хоме, беғаме.
Шоир наздида Ишқк,а ташналик, яъни риндлик йўли завқ-шавқ бағишлайди. Жисм осудалиги, беғамлиги эса бу йўлдагиларнинг йўлини тўсгувчи дев кабидир. Зеро, Молу дунёга ўч, нияти ёмон кимсаларга риндлар ичида жой йўқ. Чин ошиқ-ринднинг дарду алами оташидан олам ларзага келсин. Шоир маърифатли, ҳурфикр инсонлардан ташкил топган одил бир жамият ҳақида қайғураётгандек, гўё.
Робия КAМОЛ (ХУДОЙБЕРДИЕВA)
“Жамият ва бошк,арув” журнали.
2001 yil.4 сон.