ЛЕВ ТОЛСТОЙ ҲИКМАТЛАРИ

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.
• Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.
• Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.
• Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.
• Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.
• Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.
• Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.
• Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.
• Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.
• Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.
• Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.
• Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.
• Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.
• Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.
• Иложи борича кам ухла.
• Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.
• Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.
• Яхшилик қилишга имкон изла.
• Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.
• Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.
• Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.
• Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.
• Бор нарсаларга қаноат қил.
• Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

@shoira_Gulandom