![](https://mohiyat.uz/wp-content/uploads/2020/10/122889876_683045655969103_654886612325684104_n-1.jpg)
“Сўз санъати, ижод шавқи инсон қалбидан нур талаб қилади. Ижодда нур бўлмоғи лозим. Ижодкорнинг қалбида нур бўлса, у нур унинг асарларига, ундан китобхоннинг қалбига ўтади.
Чингиз Айтматов асарларида нур бор – қалб нури, гўзал ахлоқ нури бор.
Лев Толстой асарларида нур бор – адолат, ҳаққоният нури бор.
Абдулла Қодирий, Чўлпон асарларида нур бор – маърифат нури бор.
Абдулла Ориф шеъриятида нур бор – ҳақиқат нури бор.
Эркин Воҳидов ижодида нур бор – зарофат ва латофат нури бор.
Иброҳим Ғафур ижодида нур бор – тафаккур нури бор.
Рауф Парфи шеъриятида нур бор – санъат нури бор.
Эркин Аъзам ижодида нур бор – тўғрилик нури бор.
Усмон Азим шеъриятида нур бор – ростгўйлик нури бор.
Абдували Қутбиддин ижодида нур бор – руҳият нури бор.
Барча мумтоз шоирлар шеъриятида нур бор – муҳаббат нури бор…
Руҳсиз ва нурсиз адабиёт – адабиёт бўлмайди.”
Мирзо КЕНЖАБЕК, “Ёшларга дил сўзларим” китобидан.
![](https://mohiyat.uz/wp-content/uploads/2020/10/122916863_683045605969108_1913714081329790010_n-1.jpg)