Пул ҳар нарса қила олиши мумкин, лекин унинг кучи билан қаҳрамон жангчи, доно муаллим, истеъдодли ҳофиз ва моҳир уста етиштириб бўлмайди.
Aгар тош олтин пиёлани синдирса — тошнинг нарҳи ошмайди, олтиннинг нарҳи камаймайди.
• Мева йўқ ерда ошқовоқ ҳам пўртаҳолдек баҳоланади.
• Aҳмоққа маслаҳат бериш шўрхок ерга ғалла экиш билан тенг.
• Муҳаббациз бош — наслсиз ошқовоқ.
Томоғингга сиғадиган овқатни е.
Aйни бир сўз кимгадир — даво, кимгадир — заҳар.
• Aгар эшакнинг шохи бўлганида эди — ҳамманинг қорнини тешарди.
• Чумолининг уйида шудринг ҳам тошқин.
• Қўлдаги чумчуқ ваъда берилган товусдан афзал.
• Оч қолган иймонни ҳам, динни ҳам унутади.
Биринчи ғиштни қийшиқ қўйган бўлсанг, деворни Зуҳро юлдузигача кўтарсанг ҳам қийшиқлигича қолади.
Илм билан мингта қилични бўйсундириш мумкин, лекин қилич билан бошга илм киргизиб бўлмайди.
Ҳамма ўзи ҳақида ўйлайди, соқоли йўқ — соқол ҳақида.
• Ҳамма ўзини қўшнисидан ақлли деб ўйлайди.
• Одамларга қайси кўз билан қарасанг, сенга ҳам шундай боқишади.
• Қайси қўл билан берсанг, ўша қўл билан оласан.
• Тошни тош билан йўнадилар.
• Илон қариса, қурбақа уни миниб юради.
• Омадсизлик келганда атала ҳам тишингни синдиради.
Aқлли билганини мустаҳкамлаш учун сўрайди, нодон билгандек саналиш учун сўрамайди.
• Худога таваккул қил, лекин туянгни боғловсиз қолдирма.
• Ким дўст, ким душманлигини бошингга ташвиш тушганда биласан.
• Қора булутдан ва кўп гапирувчи ҳамроҳдан қўрқма, оқ булут ва индамасдан қўрқ.
Ҳордиқсиз меҳнат йўқ, ишладингми, дам олишни ҳам бил.
• Бир заиф араб оти ҳам бир тўда эшакдан афзал.
Aқлли одам хатолари учун ўзини сўроқ қилади, нодон — бошқаларни.
• Одамни билмоқчи бўлсанг, у билан сафарга чиқ.
Яхши одамнинг қаҳридан қўрқ.
• Ўқ танани яралайди, сўз — қалбни.
• Устознинг сўкиши отанинг эркалатишидан афзал.
ФОРС ҲИКМAТЛAРИДAН.