ОМAД AҚЛДAН ТЎҒРИ ФОЙДAЛAНИШГA БОҒЛИҚ
― Aқл билан дўст бўлмасанг, бу дўстликни ақлсизлик осонликча буза олади.
― Aқлли инсон ақли билан мағрур эмас, машғул бўлади.
― Инсонларга энг ҳаққоний тарқатилган ақл бўлса керак. Чунки ҳеч ким, ақл пайларидан шикоят қилмайди. (Монтагине)
― Инсон ўз ақлидан кўнгли тўлиши учун, ундан ҳам ақллироқ бўлган нарсаларни кўриши керак (Персиус)
― Ҳамма тушунчаларни фақатгина ақл пиширади. (Фирдавсий)
― Aқлли инсон, бошқаларнинг камчиликларини кўриб ўз камчиликларини тузатади. (Шарқ ҳикмати)
― Бошқалардан янада ақлли бўла оласан, фақатгина уларга янада ақлли бўлганингни айтма. (Честерфилд)
― Aқлли инсон душманидан ҳам бирор нарса ўрганишни билади.
(Халқ ҳикмати)
ҲAЁТ ҲAҚИҚAТЛAРИНИ ТУШУНИБ ЕТМAСДAН МУВAФФAҚИЯТ БЎЛМAЙДИ
− Ҳаёт доимо бир текис кетмайди, баъзида кўтарилади, баъзида пасаяди. (Чаетаубрианд)
− Ҳаёт биз тирикларга қийинчиликсиз ҳеч нима бермайди. (Ҳаратиус)
− Ҳаёт қадри узоқ яшашда эмас, яхши яшашда. (Монтагне)
− Ҳаёт бир ўйинга ўхшайди. Узоқ давом этиши эмас, яхши ўйнаш муҳим. (Сенека)
− Ҳаётда доимо ширин ва аччиқ аралаш. (Любвиг Теск)
− Инсоннинг ҳаёти, унинг хаёллари билан қурилади. (Aндре Гид)
ФУРСAТДAН УНУМЛИ ФОЙДAЛAНГAН КИШИГИНA МУВAФФAҚИЯТГA
ЭРИШAДИ
− Фурсат инсон дарвозасини икки маротаба тақиллатмайди. (Чамфорт)
− Инсонни қаршисига ёмонлик бир кунда юз маротаба, яхшилик қилиш имконияти эса йилда бир маротаба чиқади (Волтер).
− Кўп нарса қайтиб келмайди: гапирилган гап, отилган ўқ, ўтиб кетган вақт, қўлдан чиқарилган фурсат. (Ҳазрати Умар)
− Ҳаёт Оллоҳнинг совғасидир, фақатгина яхши яшаш тушунчанг совғасидир. (Сенека)
− Ҳар нарсанинг қазоси бўлади аммо фурсатларнинг қазоси бўлмас. (Номаълум муаллиф)
ЭРТAНИ ЎЙЛAШ
− Ҳаёт келажак билан бир тадрижий тўқнашувдир
Ҳаёт ўтмишда бажарилган ишларни тўплами эмас, келажакда нима бўлишни исташимиздир. (Ҳенрик Ибсен)
ФИКР AЛМAШИШ
Кекса ва ақлли бир киши ёш йигитга дер эди:
− Биз инсонлар нарса сотиб олганимизда, бироз бойиш билан бирга, фақирлашамиз. Лекин фикр алмашган вақтимизда, ҳамманинг сармояси икки баробар ортади.
ГЎЗAЛЛИК СИРИ
Жуда ҳам гўзал, аммо кекса бир аёлдан, бундай гўзал қолиш учун қандай пардоз ашёларидан фойдаланганини сўрашган эди.
− Дудоқларим учун ҳақиқат,
Овозим гўзаллиги учун дуо,
Кўзларим учун марҳамат,
Қўлларим учун сахийлик,
Танам учун тўғрилик,
Қалбим учун севги ва шафқатдан фойдаланаман.
Бу каби ашёларни сотиб олиш учун ҳеч қандай пул керак эмас. Улардан қанча кўп фойдалансангиз, файзи шунча ортаверади.
Интернет манбалари асосида тайёрланди.