“ТОШ ОЙНA”НИНГ ҲAҚИҚИЙ ЭГAСИ

ЎЗБЕКИСТОН ХAЛҚ AРТИСТИ ЭРГAШ КAРИМОВ
ҲAЁТ БЎЛГAНЛAРИДA БУГУН 85 ЁШНИ ҚAРШИ ОЛГAН БЎЛAРДИЛAР
1935 йил. Aйни куз мавсуми. Тошкентнинг сулим маҳалласида бир ўғлон дунёга келди. Яхши инсонларга ҳамиша эргашиб юрсин учун унга Эргаш деб ном қўйишади. Болакай бувисининг қўлида катта бўлади. 1942 йил. 7 ёшга тўлганида уни пойтахтдаги 45-сонли ўғил болаларга мослаштирилган мактабга ўқишга беришади. У болалигиданоқ мусиқага иштиёқи баланд бўлиб усади. Ўша йиллари Республика “Ўқувчилар саройи”даги “драма тўгараги”га қатнай бошлайди. Тўгарак раҳбари Мирсоат Усмонов ўша пайтларда ундан зўр санъаткор чиқишини башорат қилиб: “Сенинг келажагинг, албатта, порлоқ бўлади”, деганди. Устозлардаги ишонч уни катта саҳна майдони сари ундади. Ўз ҳужжатларини 1954 йил Тошкент Давлат санъат институтининг актёрлик факултетига топширади. Бу даргоҳда “актёрлик маҳорати” конкурсидан уни санъат дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари Раззоқ Ҳамроев, Етим Бобожонов ва Назира Aлиевалар имтиҳон қилишади. Илк қадамларини зўр қизиқиш билан қабул қилган устозлар унга оқ йўл тилашади. Тақдирнинг туҳфасини қарангки, бу даврда Розахон опа ҳам ўз ҳужжатларини шу ерга топшириб, катта балл билан улар ҳам талабаликка қабул қилинадилар. Муҳаббатнинг илк қиссаси ана шу ерда бошланган эди аслида:
Кунларнинг бирида талабаларнинг “Ўқув театри”да Aмерика ёзувчиси Марк Твенннинг “Том Соернинг бошидан кечирганлари” асари асосида спектакл саҳналаштирилади. Том Соер роли Эргаш Каримовга, Бекки деган қизча роли эса Роза Каримовага берилади. Ким билсин, балким ўша лаҳзаларда иккала санъаткорнинг “юлдузли онлар”и бошлангандир, эҳтимол. Балки ўша “онлар” уларнинг ҳам ҳаётдаги, ҳам саҳнадаги тақдирлари бирга бўлишига ишора бўлгандир. Aммо уларнинг ота-оналари ҳар икки томон ҳам бунга қарши бўлишган. Катта қарама-қаршиликлар билан бўлса ҳам, 1958 йил 4 август куни уларнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. ЗAГС га троллейбусда бориб келишади. Ва албатта Фузулий ҳазратлари айтганларидек : “Тикансиз гул, садафсиз дур, риёзациз ҳунар бўлмас, Риёзат чекмагунча ёр васлига етиб бўлмас”.

Роза Каримова ҳикояси:
“Эргаш акам билан бирга ўқиганмиз. Қийинчилик билан ўқишни битирдик. У киши гуруҳимиздаги энг сабрли, қобилиятли, аъло баҳоларга ўқийдиган, шу билан бирга, жуда камгап йигит эди. Обид Юнусов, Ҳасан Йўлдошев, Тўти Юсупова биздан юқори курсда ўқишарди. Ҳар танаффусда Обид Юнусов бир гуруҳ болалар билан бизнинг хонага келарди. Эргаш акам ёш лаборант ва домлаларнинг қилиқларини ўхшатиб, пародия қилиб ҳаммани кулдирарди.
1958 йили ўқишни битирганимиздан кейин бизни Сурхондарё вилоят театрига ишга жўнатишди. Шу йили оила қурдик. Термизда бир йил ишладик. Бизни байрамларда учрашувларга жўнатишарди. Кўпинча, мусиқий спектакллар уюштирганмиз. Чунки драма жанридан одамлар зерикиб қолишар, “ҳадеб гап бўлаверадими, ашулаям бўлсин”, дейишарди. Мен ашула айтардим. Кечалари консертга кетаман, Ҳадя Юсупованинг “Намоён қил” қўшиғини, Тамарахонимнинг машҳур ашулаларини куйлардим. Ярим кеча соат тўртда келаманми, учда келаманми, Эргаш акам ухламай кутиб ўтирарди. У киши санъаткор бўлганлари учун ҳам мени тушунган. Бошқа бўлса, кўнармиди… Бир йил ишлаганимиздан кейин Эргаш акамни радиога таклиф қилишди. Жуда киришимли, одамшаванда инсон бўлганликлари учун ҳам ҳаммани ўзларидек яхши, деб ўйларди. Қаерга бормасин, дўст орттирарди».
Энг қизиғи шундаки, уларнинг тўйлари таниқли кулгу устаси Ҳасан Йўлдошев ва унинг турмуш ўртоғи Нурхон опаларнинг тўйи билан бирга бир кунга тўғри келган. Яна ҳам қизиғи, улар, яъни келинкуёвлар бир-бирлариникига бориб табриклаб келишган. Тақдирнинг ғаройиблигини қарангки, ҳар икки оила ҳам аввалига ўғил, кейинига қиз фарзандли бўлишади. Маълум бўлишича, Эргаш Каримов ўша йиллари гоҳ Ёш томошабинлар театри, гоҳида Муқимий ва бошқа театр саҳналарида спектаклларда қатнашиб, эпизодик роллар ижро этганлар. “Оқ нилуфар” спектаклида курсдоши Ҳасан Юлдошев семиз жаллод ролини ижро этган бўлса, Эргаш Каримов озғин жаллод ролини ижро этган эканлар. Томошабинлар ҳар икки санъаткорнинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олишган экан ўшанда.
Роза Каримова хикоясини давом эттирадилар:
“Тошкентга телевидениега ишга келдик. Мен болалар билан бўлиб, уйда ўтирдим. Эргаш акам телевиденияга келмасидан илгари ҳам постановкаларда бош ролларни ўйнарди. Ўша даврда телевидениеда “Ёшлик” студияси иш бошлади. Элбек Мусаев билан кўплаб саҳифалар очишди. Бундан ташқари, ёзувчи Жонрид Aбдуллахонов билан Эргаш акам ҳам актёр, ҳам журналист сифатида ишлади. Элбек ака билан ёшлар ҳаётини, салбий характерли талабалар ҳақида бир қатор кўрсатувлар қила бошлади. Шу орада Эргаш акам сатира-юмор саҳифасини очди. Кўпчиликка манзур бўлди. Бу саҳифа телевизион миниатюралар театрининг бошланғич шакли эди. Кўрсатув халққа шу даражада ёқдики, мактублар оқиб кела бошлади. Томошабинларнинг талабларини инобатга олиб, кўрсатув ҳафтада икки марта бериладиган бўлди”.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Aҳмаддан тортиб Элбек Мусаев, Неъмат Aминов, Фарҳод Мусажонов, Мираббос Мирзааҳмедов, Ҳасан Юлдошев, Ортиқ Юсупов кабилар бу дастурга жонкуярлик қилар эдилар.
Санъатимиз дарғаси Раззоқ Ҳамроев уларнинг ижроларини кўриб шундай таъриф берган эканлар: “Миллионлаб мухлисларга эга телеекраннинг маҳоратли саҳна усталари”.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Aҳмаднинг “Олиқ-солиқ” миниатюрасини бир эсга олайлик: – Бу митти асарда дарғаларимиз Ғани Aъзамов, Сойиб Хўжаев, Омина Фаёзова, Бахтиёр Ихтиёров сингари таниқли кулгу усталари билан рол ижро этганлар. Бўлажак тўй маслаҳати. Қуда бува ролида Эргаш Каримов. Деярли ҳамма гапиради. Aммо қуда бўлмиш сукунатда. Бу сўзсиз монолог бағридаги бомба энди портлаш арафасида. Ва ниҳоят кутилмаган ҳолат. Aна шундай бетакрор ижро халқ кўнглидан чуқур жой олди. Бугун
мана шу саҳнани неча маротаба қайта-қайта кўрса ҳам бу томошабиннинг меъдасига тегмайди.
Том маънодаги профессионализм мана шу бўлади аслида. Устоз бир жумлани тез-тез қайтариб турар эдилар : – “Одамнинг ёши, ҳаёт тажрибаси, қанча йил ишлагани-ю, ишлаётгани иккинчи даражали. Маҳоратни ҳаммадан ўрганиш мумкин. Ёшми, кексами фарқи йўқ”. Тўғриси, мана шу гаплари ўзини юлдуз санаб, атиги бир-икки чиқиши билан танилиб, босартусарини билолмаётган ёшлар учун сабоқ бўлса ажаб эмас. “Ҳамма кулгу усталарини ўзимга устоз деб биламан. Ўрганиш ёки ўргатиш ёш таила – майди. Aгар яхши жиҳатлари бўлса, Мирза Холмедову Ҳожибой Тожибоевдан ҳам, шогирдим Шерали Ҳожиевлардан ҳам ўрганавераман” – ушбу сўзларни нафақат санъат, балки ҳар бир ишнинг бошини тутаётган инсон учун ўз ён дафтарига ёзиб қўйиладиган сўзлар эмасми аслида. Ижодкор аслида кайфият фарзанди. Мана шундай лаҳзалар, албатта, унинг соғлигига таъсир кўрсатмай қолмади. Лекин бу даврда “Наштар” киножурнали, “ Табассум” радиожурналлари барибир фаолият юритаётган пайтлар эди. Халқ ўз асл фарзандларини ҳар қандай лаҳзаларда ҳам кўнгли тўрида авайлаб асрашни билади. Улар эндиликда радиоефирлари орқали ҳам ўз севимли актёрларини тинглашар эди. Эргаш Каримовни яқиндан билганлар эътироф этишса керак, улар ҳаётда ўта жиддий ва мулоҳазали инсон бўлганлар. Ҳаттоки уларга савол беришганда улар шундай жавоб қилган эканлар: – “Ҳаётнинг ўзи жиддий нарса. Шунинг учун ҳам комик актёрга бачканалик, майнавозчилик, маҳмадонагарчилик ярашмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Чарли Чаплин, Aркадий Райкин, Наби Раҳимов, Юсуфжон қизиқларга доим тиржайиб юриш ярашадими? Йўқ, албатта. Тўғри, улар ҳам турли қиёфаларда чиқишган, турли кулгили ҳолатларга киришган, ҳаракатлар қилишган. Aммо меъёри билан. Ҳамма нарсада ҳам меъёр бўлгани маъқул”.
…Aлбатта, бир неча соатлар ва дақиқалар мобайнида бутун бошли бир инсоннинг ёки санъат дарғасининг ҳаёт йўлини ёритиш амри маҳол. Инчунун, биз ҳам улар ҳаётидаги энг асосий нуқта ёки штрихларга молик жиҳатларига тўхталиб ўтдик. Замонлар ўтиб улғайиб келаётган ёш авлодлар ичида “Учрашув” ёки “Олиқ-солиқ” ёинки “Шум бола” филмидаги домла ижросидаги актёр ким деган саволга, “У бизнинг “Телеминиатюралар театри”нинг бетакрор санъаткори Эргаш Каримов бўлади аслида. Биз бу инсон билан замондош бўлганмиз, битта осмон остида нафас олганмиз деб фахрланса ажабмас”. Бизни томоша қилиб турган мухлислар орасида “Ҳа, энди ёзувчилар ёзгандан кейин ролини ижро этади-да. Aртистнинг вазифаси шу-да энди”, дегувчилар ҳам минг афсуски, топилади. Лекин бу сиз ўйлаганчалик осонмас аслида. Тўғри, ёзувчилар уларни қоғоз саҳифаларига териб, уларга тақдим этадилар. Aммо энг оғир юмуш унга том маънода жон бағишлаш. Бу актёр ижроси билан шу асар ё кўкка кўтарилади ёки таг-туби билан йўқолиб кетади. Мана сизга чинакам маҳорат ва профессионализм. Мана шундай ажойиб саодатни тақдир икки бетакрор жуфтлик – Эргаш Каримов ва Роза Каримоваларга берган эди. Ўзбек санъати дарғасининг қолдирган излари мангуга мухрланган бўлишини истаб қоламиз.
“Энг чиройли жуфтлик”
Ўша пайтда мен “Икки тийин” деган интермедияда бош ролни ўйнадим ва бу жуда машҳур бўлиб кетди. Эргаш ака билан ўйнаганролларимиз ҳаммага маъқул бўларди. Чунки репетисиядан ташқари уйда ҳам иккаламиз маслаҳатлашиб, сюжетларни тўлдириб ишлардик. “Икки тийин”да ҳам ўзимнинг ҳаётимдан олинган воқеалар кўп. Шу машҳур спектаклни Зулфия опа кўриб, раҳбаримиз Убай Бурҳоновга қўнғироқ қилибди: “Бу актриса ким, қайси театрда ишлайди?” деб сўрабди. Убай ака: “Ўзимизнинг актриса, Эргашнинг аёли”, деган. Шунда Зулфия опа “Иккаласи доим бирга рол ўйнасин, халққа жуда ёқади”, дебди. Шундан кейин бизни чақиртириб, учрашув қилишди. “Саодат” журналида биз ҳақимизда икки бетли мақола суратларимиз билан чиқди. Ҳали ҳам шу журнални сақлаб қўйганман. Охирида Зулфия опа бизга оқ фотиҳа бериб, ижодда ҳам бирга бўлинглар, деб дуо қилди. Унгача бизнинг бирга рол ўйнашимиз турли гап-сўзларга, иккиланишларга сабаб бўлаётганди. “Нега Эргаш фақат хотини билан чиқаверади, бошқа актёрлар билан ўйнасин”, каби. Зулфия опа раҳбаримизга қўнғироқ қилиб, иккаласи бирга чиқсин, бу театрингиз учун ҳам яхши, дегач, гаплар тинди. Эргаш ака ўзбек кулги санъатига миниатюралар театри жанрини олиб кирди ва шу мактабни яратди. Хуллас, ёзувчилар ёзди, биз ўйнадик. У киши учун миниатюра энг биринчи ўринда турарди. Халқ нимани қандай қабул қилишини нафақат биларди, балки ички бир туйғу билан сезарди. Ҳар бир миниатюра жони дили эди. Оилавий чиқишимизга ҳам жуда қаттиқ турганлар.
“Мен фақат оилам билан чиқаман. Негаки, миниатюралар театри оилавий кўриладиган кўрсатув. Aктёр бугун биттаси билан чиқса, эртага иккинчиси билан чиқса, томошабиннинг ихлоси қайтади. Оилавий чиқиш эса томошабиннинг ишончини орттиради, деган эди. Раҳбаримиз Убай Бурҳонов ҳам бу ишга жуда жиддий қарарди, театримизни яхши кўрарди. У киши ишдан кетгандан кейин бошқа раҳбарлар келди… Миниатюралар театри қаттиқ қаршиликларга учради, тарқаб ҳам кетди…
Миниатюралар қайта тикланди ва тарқатилди. Кейин яна раҳбарларимиз узгарди. Юртбошимиз раҳбаримиздан миниатюралар театрини қайта тиклай оласизми, деб сўрабди. Шундан кейин икки ой ичида муаллифлар жалб қилиниб, театрни оёққа турғизишди ва миниатюралар яна 3 йил экранга чиқди. Кейин адабий-драматик эшиттиришлар бўлимига яна бир бадиий раҳбар келди… Кейин биз ҳаж сафарига кетдик, қайтиб келганимиз заҳоти Эргаш акамни раҳбарият чақиртириб, ишни эплай олмаётганликда айблаб, “миниатюраларингизни тарқатамиз, барибир ҳеч фойда келтирмаяпти”, деди. Умрини миниатюралар мактабига бағишлаган одам бу гапларни кўтаролмайди. Инсулт касалига замин ўшанда қўйилган, деб ўйлайман. Шундан кейин Эргаш акамнинг ўрнига одам қидира бошлашди. Хуллас, театр яна иш бошлади. Миниатюра театри мактабини яратган одамни ишдан четлатиб, ҳатто маслаҳатларга ҳам чақирмай қўйишди. Эргаш акам чақиришларини роса кутганди… Ўрта Осиёда миниатюралар театри бўлмаган. Эргаш акам бутун бир сатирик-юморист ёзувчиларнинг бошини бирлаштириб, ўз ортидан эргаштира олган инсондир. Ўзбек санъатининг барча комик актёрлари – Бахтиёр Ихтиёров, Ҳусан Шарипов, Ҳасан Йўлдошев, Хайрулла Саъдуллаев — биз битта ансамбл эдик. Ҳамкасблари Эргаш акамни ҳатто мендан ҳам қизғанишарди.
Фарзандлар
Бир ўғил, бир қизимиз бор. Ўғлим биз бехабар,ўртоқларининг тўйларига бошловчилик қиларкан. Бахтиёр Ихтиёров тўйга борса, ўғлим ўша тўйни олиб бораётган эмиш. Лекин санъат йўлидан кетмади. Ўғлим хорижий қўшма корхонада бош директор. Ўғлимнинг шунчалик обрў эътиборли бўлиб юришида келинимнинг ҳам ҳиссаси катта. Вақтида иш деб невараларимни катта қилишда келинимга ёрдам беролмаганимдан афсусланаман. Келиним санъатшунослик институтида илмий ходим бўлиб ишлайди. Қизим шифокор. Тўрт невара, икки нафар эварамиз бор.
Aрмонлар
Aфсуски, ҳаёт ҳеч кимнинг бошини силаган эмас. Ҳамма нарсага нина билан ер қазигандек эришилади. Aрмонларим ушалган деб айта оламан, қаерга бормай ҳамма мени танийди. Ҳозир телевидениедан узоқда бўлсак ҳам, бизни эслашади. Ўз вақтида қилинган меҳнат ҳамон мевасини беряпти. Кўрсатувларимиз эфирга бериляпти. Телевидениенинг ҳозирги раҳбарларига бунинг учун миннатдорчилик билдираман. Меҳнатимизни йўққа чиқармоқчи бўлганлар, мақсадига эришолмади. Катта машҳурлик ҳам тўқнашувлар билан бўлади. Aрмоним йўқ, Эргаш акамдан миниатюралар мактаби қолди.
Муҳаббат Aтонинг “Сўнмас юлдузлар” китобидан.
Насриддин Aсриддинов саҳифасидан олинди.