Она ўғлини тишини олдириб, стоматолог хонасидан чиқаверишда боласига:⠀
— Врачга нима дейиш керак ўғлим? – деса, болакай:⠀
— Қонхўр аблаҳ! – дебди.
— Қизиқ. 90 га етганимда кўринишим қанақа бўлар экан?!⠀
— Нима? 90 га етасанми ҳали йўқми?⠀
— Нега етмас эканман?! Ҳозир 85 ман. Яна 5 килограм йиғсам бўлди-да..
Йигит билан қиз катта бир кўл бўйига боришибди.⠀
Қиз:⠀
— Ким шу кўл бўйида ният қилиб сувга танга ташласа, нияти рўёбга чиқармиш.⠀
Шунда йигит биринчи бўлиб ният қилиб сувга тангани ташлабди.⠀
Кейин қиз ният қилиб танга ташлайман деб, сувга ўзи тушиб кетибди.⠀
Йигит:⠀
— Ростдан ҳам ният амалга ошаркан…
— Заводга ишга кирган эдим. Биринчи иш кунимдаёқ жароҳат олдим.⠀
— Қандай қилиб?⠀
— Aлишер, болғани ташлаб юбор! – деб тепадагиларга бақиргандим… Кейин билсам заводда 20 та Aлишер ишлар экан.
Қамоқхонадаги икки маҳбус суҳбатидан: ⠀
— Нима жиноят қилгандинг?⠀
— Банкдан пул ўғирлаганим учун 8 йил берди. Ўзингни нега олиб келишди? ⠀
— Тоза ҳаво кирсин деб дераза очганимга 20 йил берди ⠀
— Шунга хам йигирма йил берадими, бу жиноят эмасу ⠀
— Ҳа, тўғри, мен сув ости кемасида ишлардимда!
Aфанди боғчасига ўтқазган кўчатларини ҳар куни кечқурун кўчириб, уйига олиб кириб кетар эди. Бу аҳволни қўшнилари кўриб: ⠀
— Aфанди, бу нима қилганингиз? – дейишди. ⠀
— Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма, – деди Aфанди.
Судя:⠀
— Ҳурматли гувоҳ, сиз ҳозир ёлғон гапираяпсиз, сизни нималар кутаётганини биласизми?⠀
Гувоҳ:⠀
— Ҳа биламан, битта Каптива ва икки хонали уй кутаяпти.
Aбдураҳим Aламов