ПОЗИТИВ ФИКРЛАШ КУЧИ


Буюк бобомиз Ибн Синонинг таъкидлашича, табибнинг касалликни енгиши учун учта қуроли бўлади: сўз, гиёҳ ва пичоқ.
Эътибор беринг «сўз» биринчи ўринда.
Париж госпиталларининг бирида ёш психолог Эмили Кьюи ўз беморларига кунига уч маҳал 10 маротабадан хаёлан ва овозини чиқарган ҳолда «Кундан кунга мен ўзимни яхши ҳис қилаяпман» деб такрорлашни одат қилган. Гапирганда ҳам шунчаки механик тарзда эмас, балки юракдан чиқариб, чин дилдан айтишган.
Нима деб ўйлайсиз, натижа қандай бўлган?
Бир ойдан кейин бу шифокорнинг беморлари аввал госпиталнинг тиббий персоналлари учун, кейинчалик бутун Франсиянинг муҳокама манбаига айланган. Aжабланарли, аммо факт – оғир беморларнинг бир ой ичида тез тузалиб кетгани ва ҳаттоки уларнинг айримларига жарроҳлик аралашувларининг зарурати йўқолгани аниқланган.
Хулоса: қадимги юнон олими Параселснинг сўзлари тасдиқланган – «Ишонч мўжиза яратади».
Инсон саломатлиги – унинг тафаккурининг тўғридан-тўғри оқибати ҳисобланади. Яъни инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолатлари ўртасида бевосита боғлиқликнинг мавжудлиги хеч кимда гумон уйғотмайди.
Ёмон нарса хақида ўйласанг – оғриб қоласан.
Психологик қонунларнинг бирида айтилишича: «Севги, симпатия ва қойил қолишни сўз орқали ифодалаш, у кимга йўналтирилган бўлса, шу инсоннинг ҳаётий энергиясини кучайтиради». Қаҳрли ва ёвуз сўзлар эса тингловчининг энергиясини камайтиради.
Ёмон фикрлар билан боғлиқ касалликларнинг умумий сони кундан-кунга ўсиб бормоқда.
Уларга қарши туриш учун, қадимги донишмандлар маслаҳатига қулоқ тутиш керак. Яъни, қанчалик оғир бўлмасин, ҳаётдан қувониш керак. Шундай қилиб, инсон соғлиғи, ҳаёти ва тақдири унинг фикрлари билан бевосита боғланган.
Яхшиликни ўйласанг – яхшиликни кут.
Ёмонликни ўйласанг-ўйлаганингни оласан.
Инсон доимо ўйлаб юрадиган нарсалар ишончга айланиб, шу нарса содир бўлиши кераклигига замин яратилади ва бу эътиқод амалга ошади.
Шундай экан, бугундан бошлаб, яхшилик ҳақида ўйланг, ва яхши нарсаларга умид қилинг. Aрзимаган нарсаларга қайғурманг.
Юрак инфаркти ва етишмовчилигини профилактика қилиш бўйича мутахассис, америкалик кардиолог Роберт Элиотнинг иккита олтин қоидасини келтириб ўтамиз:
Биринчи қоида: Aҳамияциз нарсалар учун қайғурманг.
Иккинчи қоида: Ҳамма нарса аҳамияциз.
Қуйида мавзуга оид ҳаётий мисол келтирамиз.

  • Бир болакай уйига келиб онасига: “Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб юбордилар”- дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрға тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди: «Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз болангизга уйингизда таълим беринг!». Орадан йиллар ўтди. Инсоният тарихида кўплаб улкан ихтироларни кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан
    кечираётиб, қутидаги хатга кўзи тушди: «Сизнинг ўғлингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!». Буни ўқиган Эдисон роса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:
  • «Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!». Онанинг ҳаётдаги ўрни шундай, у ўғлини олим даражасига етишишига ишонтира олган, ўғлини ижобий фикрлар билан суғора олган!!!
    Ҳаётингизни янаям яхши ҳолатга, юкори ту́лқинга кўтаришни истайсизми?!
    Марҳамат ПОЗИТИВ фикрланг!!!
    A. Aламов саҳифасидан.