ФИКРAТ ЧAШМAЛAРИ

  • Ташвишлар остида қолдим… – дейсиз.
  • Ташвишларга кўмилиб қолдим… – дейсиз. The goal of OnlineCasino is to offer casinodulacleamy.com one of the most diverse selections of games from one of the most trusted brands.
    Бу ташвишлар ичида чорасиз қолиб кетишдан қўрқасиз. Енгиллик топишдан умидвор бўласиз.
    «Буёғига нима қилай» — дейсизми? Қуръонни очинг. Раъд сурасининг 12-оятини ўқинг:
    «У сизларга қўрққан ва умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган Зотдир» — дейилган унда. Нега қўрққан ва умидвор бўлган ҳолимизда Раббимиз чақмоққа ишора қиляпти? Оғир булутларни пайдо қилгани ҳақида эслатяпти?..
    Aниқланишича, фан тилида «чақмоқли булутлар» дейиладиган оғир булутлар ўз таркибида 280-300 минг тоннагача сув олиб юраркан. Шунча миқдордаги сувнинг бошимизга бирдан ағдарилишини тасаввур ҳам қилолмаймиз, чунки бунақасини кўрмаганмиз. Биз бу оғир қора булутлар остида эзилиб қолмаймиз. Кўзимизга енгил сузаётгандек кўринадиган бу булутлар ёқимли ёмғирларни ёғдириб, ўз йўлига кетади…
    Бу-ку майли, ҳатто қуёшли кунларда кўк юзида пардек сузиб юрадиган оппоқ булут парчаларнинг оғирлиги ўртача 80 нафар фил оғирлигига тенг бўлар экан. Шу парчалардан бири бошимиздан босиб тушса нима бўлади?!
    Бутун умр шукр қилиб яшашимиз учун шунинг ўзи етарли эмасми?
    Сиз бўлсангиз «Ташвишлар юки остида қолдим», — деб ўтирибсиз. Ташвишларингиз ҳам оғир булутлар сингари енгилгина қийинчилик ёғдириб, ўз йўлига кетади. Етарки, сиз бандалигингизни қилинг.
    Интернет манбаларидан олинди.
    @shoira_Gulandom