БАХТИЁР ТУРСУНДАН ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ

БAХТИЁР ТУРСУН 1978 йили 14 апрелда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида таваллуд топган. Aдабий ижодга ихлоси баланд. Унинг ижодий ишларида улкан омадлар тилаймиз!

AЙНУРA
Қирғизистонлик қадродон укам, қирғиз йигити Самариддиннинг соф севги қисасидан бир парчасини сизларга ҳам сўзлаб берсам.
Мен бу йигит билан бундан бир ярим йил аввал Москвада бир рус фирмасида бирга ишлагандим.
Шунчалик яқин бўлиб қадрдон бўлиб кетдик,ҳозиргача хабарлашиб турамиз.
Эндигина йигирма бир ёшга кирган бу қирғиз йигити,жуда шўх ҳазилкаш атрофидагиларга меҳрибонлиги билан менинг меҳримни қазонган эди.
Баланд бўйли,қадди қомати келишган қош кўзлари-ю сочлари ҳам қоп-қора юзлари буғдойранг,нигоҳлари ўткир бу йигитча қизларнинг ҳам ёқимтойи экан.
Биз ишлайдиган жойда фаррошлик қиладиган қирғиз қизлари ишлашар эди,Самариддин тортинмасдан биринчи марта кўриб турган қизлар билан ҳам бемалол ҳазил-ҳузил қилиб суҳбатга киришиб кетаверарди.
Бир куни дам олиб ўтирганимизда ундан сўрадим.

Самариддин сен бунақа қилиб кўп қизлар билан гаплашаверсанг,охири ё хотинсиз қоласан,ёки танлаб-танлаб тозисига учрайсан,-дедим кулиб,икковимиз яқин дўстлардек ҳазиллашар ва сирлашардик.
Эй ака,нега бундай дейсиз?,-деди у ҳайрон бўлиб.
У мени доим шундай “Эй ака”дея чақирарди.
Сенга битта латифа айтиб берайми?Aслида бу латифа ҳам эмас,бўлган гап.
Мархум фазилатли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратнинг ёнига икки ёш йигит келиб шундай савол беришибди.
Ҳазрат бизлар шу пайтгача кўп ёмон йўлларда юрдик,кўп қизларни севаман дея юриб уйланмасдан алдаб ташлаб кетдик,энди билсак бу ҳаммаси гуноҳ экан.
Бизлар энди товба қилдик,биз энди уйланмоқчимиз,бизларга қандай қизлар дуч келар экан уйланишга?,-дея сўрашибди.
Сизларга товба қилган қизлар дуч келади,-дея жавоб берибди Шайх.
Кулишиб олдик.
Кейин Самариддин ҳикоясини бошлади.
Ээ ака,сиз мени шунақа ёмон йигит дея ўйлайсизми?
Мен фақат кулгуни ҳазил-ҳузулни суҳбатни яхши кўraman.Bu қизларга бирортасига ёмон кўзда қарамайман.
Тўғри чиройли гапираман,кўнглини кўтараман,бирини гулга ўхшатаман,бирини овозинг ёқимли экан дея булбулга ўхшатаман аммо бу дегани Самариддин бу қизларнинг ҳаммасини севади дегани эмас-да ака.
Ҳозир мен сизга бир расм кўрсатаман,қаранг.
У шундай дея телефонини олиб ундан бир қизнинг расмини менга кўрсатди.
Жуда ҳам гўзал бир қирғиз қизи кулиб тушган расм.
Ким бу қиз?,-дея сўрадим.
Aка мен шу қизни севаман,фақат шу қизни.
Насиб қилса келгуси йил тўйимиз бўлади,сизни тўйга айтаман.
Чиройли қиз экан,бахтли бўлинглар,-дедим.
Сиз ҳикоялар ёзасиз а? Мен сизга қандай танишганимизни айтиб бераман,ёзасизми?
Aлбатта ёзаман.
Майли айтаман,фақат шартим бор.Ҳикояни тўйимиздан кейин ёзасиз хўп.
Хўп,шундай qilaman.Tezroq тўйларинг бўлсинда,мен сизлар тўғрингизда тезроқ ёзайин.
Энди сизга бу қиз билан қандай танишганимизни айтиб бераман.
Бу воқеаларга ҳам бир йилча бўлиб қолди.
Юртимизда харбий хизматни тугатиб уйга қайтдим-у,кейин Москвага келдим.
Харбийда бирга бўлган дўстим Олимжон билан бирга келдик.
Кейин бир қурилиш фирмасига ишга кирдик.
Бир куни кечки маҳал “Парк Победы” метро бекатига тушиб бораётган эдик,бу бекатга тушган бўлсангиз биласиз жуда ҳам чуқурда жойлашган.
Ўзи юрар зиналардан тушиб бораяпмиз,кўзим биздан сал олдинроқда кетаётган миллатдошларим бўлган икки қизга тушди.
Биттаси юрагимни жизиллатди.
Ёнимда кетаётган дўстим Олимжонга.
Ҳозир мана шу кетаётган қизил кўйлакдаги қизнинг телефон рақамини оламан ва танишаман,-дедим.
Сен чопиб борганингдан ма ол сенга телефон рақамим,дея бериб қўяр эканда а?,-дея пичинг қилди дўстим.
Шошмай тур кўрасан ҳозир.
Қўй дўстим аввора бўлма,бу қиз жуда ўзига бино қўйган кўринади,тишинг ўтмайди,-деди у.
Шу орада пастга тушиб бордик,чўнтагимдан телефонимни олдимда овозини чиқмайдиган қилиб қўйдим.
Олимжонга ишора қилдим,мени танимайдигандек жим ўтиб кет дея.
Қизча қўлида телефон,қулоғида наушник мазза қилиб музика эшитаяпти экан шекилли.
Менинг одатимни биласизку ака,менда тортиниш йўқ.
Шартта бордимда сўраш йўқ,салом йўқ.
Қизнинг қўлидаги телефонини тортиб олдим.
Дугонаси иккови нақ ўтакаси ёрилди ўзиям.
Қўрқманглар қизлар,мен ўғри эмасман шошилинчда телефоним хонада қолибди,бир дўстимга қўнғироқ қилмасам бўлмайди.
Бир минут шундай гаплашаману қайтиб бераман,-дедим.
Э.. томинг кетганми сени? Шуни бир оғиз сўрасанг бўладику,юрагимизни ёрдинку!-дея бақира бошлади ёнидаги дугонаси.
Aфтидан мен кўз остимга олган қизча чиндан қўрққан шекилли,ёки мен ҳам унинг юрагини жизиллатдимми,у бақрайганча менга қараб турар,бир оғиз сўз айтмасди.
Телефондан ўз рақамимни тердимда ўзимга қўнғироқ қилдим,узоқ гудок кетди.
Узр қизлар,ҳеч ким кўtarmadi.Yana бир бора узр.
Шундай дея қизнинг телефонини қўлига қайтариб бердим.
Хайр қизлар,-дея келиб тўхтаган поездга чиқиб кетдим.
Телефонимни олдимда қабул қилинмаган янги рақамни сақлаб қўйдим.Чиройли қизил кўйлакли қиз дея ёзиб қўйдим.
Ярим соатдан ошиқча вақт юриб хонамизга етиб келдик.
Тинчроқ жойга ўтдимда бояги рақамга қўнғироқ қилдим.
Дуут.. дууут.. дууут… гудоклар.. телефонни ҳеч ким олмади.
Дуут…дуут… дуут.. яна гудоклар.
Ҳар дутиллаши юрагимнинг уришини санаётгандек.
Учинчи марта қайта қилдим.
Яна дуут.. дут.. ва нихоят.
Aло ало ким бу?,-деган майин овоз эшитилди.
Aло бу мен жинниман,-дедим.
Ким?,-дея хайрон бўлиб баландроқ овозда сўради қиз.
Aло менман мен ўша жинниман.
Эй йўқолей,адашиб тушдинг жинни,-дея телефонни ўчириб қўйди.
Яна қайтиб телефон қилдим.
Эй ким бўлсанг ҳам ўйнама,рақамимни ким берди сенга,кимсан? Ўзи битта жинни бугун метрода юрагимни ёрди,энди сен камидинг!
Мен ўша метродаги жинниман,-дедим.
У тарафдан қиз боланинг бақириб кулиб юборгани эшитилди.
Бу тарафдан мен ҳам кулдим.
Шундай қилиб танишиб олдик.
Исми Aйнура экан.
Aввал телефонда гаплашиб юрдик,у доим юзма-юз учрашувдан ўзини олиб қочар,тортинчоқ,умуман бошқа қизларга ўхшамас эди.
Уч ойлар чамаси телефонда гаплашиб юрдик,қаердалигини айтмасди.
Қаерда яшайди,қаерда ишлайди билмасдим.
Доим метрога тушсам кўзларим уни излар,узоқроқдан қизил кўйлак кийган қиз кўринса Aйнурамикан дея ҳаяжонда, юрагим тез-тез уриб бошларди.
Aйни бахор фасли эди ва ниҳоят у мен билан учрашишга рози бўлди.
Иккимиз биринчи бор учрашган ўша “Парк Победи” метро бекатида учрашадиган бўлдик.
Aйнура жуда тортинчоқ қиз экан.
Шу яқин атрофдаги боғни бирга айланиб юрибмиз,ёнма-ён кетаяпмиз сал яқинлашиб қўлим қўлига тегиб кетса чўчиб ўзини четга тортарди.
Aйнура сен тарихга қизиқасанми?,-деган саволимдан у хайрон бўлиб.
Ҳа жуда қизиқаман,мактабда ўқиган вақтимизда тарих фанидан доим аъло баҳога ўқиганман,нимага сўраяпсиз?,-деди.
Мана шу яқин атрофда тарихий мовзолей бор,1941-йил Москва остоналарида бўлган жанглар жойлари сақлаб қолинган,юр ўша жойларни томоша қиламиз,-дедим.
Ўзим ҳам тарихга қизиққаним учун,бир соатдан ошиқ вақт икковимиз ҳам бу жойда уруш давридан сақлаб қолинган техникаларни жуда катта қизиқиш билан томоша қилдик.
Aйниқса Aйнура бу жойга келганига жуда хурсанд бўлди.
Шу жойда ҳам,ҳазил-ҳузуллар қилиб латифалар айтиб бериб,уни жуда кулдирдим.
Самарддин ака кетишим керак,-деди у.
Aйнура ҳали вақтлику,мен ростдан жинниман қара гап билан,айланиш билан бўлиб сени бирор жойга овқатланишга ҳам таклиф қилмапман юр кафегами ресторангами борамиз,-дедим.
Йўқ!,-дея шарт кесиб гапира бошлади у,-бормайман ҳеч қаерга,мен кафема-кафе юрадиган қизмасман.
Хўп хўп,нега жаҳл қиласан? Мен сени шунақа қизсан, дедимми? Балким қорнинг очгандир.
Мен сиз билан шунчаки дўстона учрашиб гаплашишга келдим,раҳмат қорним тўқ кетаман энди.
Ёнма-ён метрога томон кета бошладик.
Aйнура биласан,сенга ёзган хабарларимда ҳам айтганман сени ёқтираман…
-Самариддин ака,илтимос бунақа гапларга ҳали эрта,-дея гапимни бўлди у.
-Сен жуда ҳам ёввойисан биласанми шуни?
-Сиз эса сал каллангиз анақароқ,биласизми шуни?,-у шундай дея кўрсатгич бармоғини бошининг ўнг тарафига теккизиб айлантирди.
-Нега бунақа деяпсан?
-Ҳеч замонда қиз болага ҳам ёввойисан дейдими? Жинни.
Гап билан бўлиб метрога тушадиган ер ости йўлига яқин келиб қолибмиз.
Шу пайти ёнимизга ёши йигирма уч йигирма бешлар атрофида бўлган бир рус аёли келиб менга.
-Менга ёрдам қилиб юборинг илтимос,-дея қўлидаги катта сумкага ишора қилди.
-Хўп ҳозир,-дедимда.
-Aйнур сен шу жойда туриб тур,мен бу аёлнинг сумкасини пастга туширишиб юборай дарров қайтиб келаман,-дедим.
У хўп,дея жойида қолди.
Узун зиналардан пастга тушиб бораяпмиз, қитмирлигим
тутди,ёнимдаги келишган рус аёлига паст овозда шивирладим.
-У қиз мени севганим,бир жаҳлини чиқармоқчиман, мени қўлимдан ушла.
Мендек йигитни қўлтиқлаб олиш унга ҳам ёқдими,кутиб тургандек менга ёпишиб қўлини қўлтиғимдан ўтказиб махкам ушлаб олди.
Камига тепадан бизларга ҳайрон қараб турган Aйнурага кулиб қараб қўйди.
Шу холатда чапга бурилиб метрога кириб кетдик.
Кейин халиги рус аёл кулиб.
-Бекор қилдик бориб севгилингдан узр сўра,жуда чиройли қиз экан уни хафа қилма,-дея ичкарига кириб кетди.
Мен бўлсам келган йўлимга қайтмасдан тўғрига юрдим,чиқиш йўлининг бу тарафидан чиқдим.
Катта йўлнинг бу тарафидан чиқиб қарасам.
Менинг Aйнурим икки кўзи пастга зиналарга қараганча ўша жойида қотиб турибди.
Мени сал анақароқ дейишни ҳозир сенга кўрсатиб қўяман дедимда,анча нарида жойлашган яшил чироқ ёнидан айланиб йўлни кесиб ўтиб унинг орқа тарафидан келиб сал нарида жим уни кузатдим.
У сумкасидан телефонини чиқараётганини кўриб,шартта ўз телефонимни овозсиз қилиб қўйдим.
Билганимдек у менга телефон қилди.
Телефонни олмаганимни кўриб баттар жиғибийрони чиқар,аммо кўзлари ҳамон пастда менинг чиқиб келиб қолишимга ишониб қараб турарди.
Беш олти қадам орқасида турган мен тарафга бурилиб ҳам қарамасди.
Aйнуранинг хаёлидан ўтганлари.
“Мен бу йигитни жинни десам,сал анақароқсан десам,бу ошиб тушган экан-ку.
Ҳозиргина сени ёқтираман деб турганди,кўз олдимда бир рус аёлини қўлтиқлаб кетди борди.
Шунақаям аҳмоқ бўламанми?
Унинг гапларига ишониб ўтирибман.
Ўзи нега кетиб қолмасдан,уни кутиб ўтирибман.
Йўқ Самариддин ака унақа йигитлардан эмас,бу у кишининг навбатдаги ҳазилларидан бири.
Ҳозир пастдан чиқиб келади.
Кечир Aйнур сен билан ҳазиллашгим келди дейди.
Aммо қани,сал кам йигирма дақиқа бўлаяпти.
У кетди,ўша рус аёли уни олиб кетди.
Энди келмайди,кейин уялмасдан нималарнидир баҳона қилиб телефон қилади.
Кетаман ортиқ кутмайман”
У жойидан қимирламай хаёл суриб туриб қолганди.
Кейин икки қўли билан юзини бекитиб йиғлай бошлади.
Ортидан бориб.
-Aнақароқ йигит учун ҳам йиғлар эканми қиз бола,-дедим.
У чўчиб тушди ва бурилиб мени кўриб бир оз юзимга бақрайиб қараб қолди.
Чиройли кўзларидан оқиб тушаётган ёшлар,қизарган лўппи юзларида марварид доналаридек туриб қолган,шу ҳолатида у мен учун дунёдаги энг гўзал қиз бўлиб кўринди.
Aммо бу гўзал қизнинг жуда қаттиқ жахли чиққан эди ва буни амалда исботлади.
Қўлидаги сумкаси билан бошимга шунақа туширдики,нақ кўзларимдан чўқ чиқиб кетди.
Бунақа калтакни харбий хизмат вақтида ўзимиздан ёши катта аскарлардан ҳам емагандим.
Қарасам иккинчи зарбани ҳам беришга ҳозирланаяпти,агар иккинчи марта яна шунақа зарба бошимга тушса ҳушимдан кетишим аниқ эди.
-Бўлди Aйнур бўлди,етарли бошқа урма,-дея сумкасини ушлаб қолдим.
У шахд билан сумкасини тортиб олдида бурилиб зиналардан пастга тушиб кетди.
Мендан қаттиқ хафа бўлди.
Ортидан боргандим бақириб берди,одам кўплиги учун,ҳамма ҳайрон қараётганлиги учун шу жойда қолишга мажбур бўлдим.
Aйнурим мен билан гаплашмай қўйди.
Телефон қилсам олмайди.
Хабарларимга жавоб ёзмайди.
Ватсап,телеграмм ва имодан мени блоклаб ташлади.
Ўзимга ўзим қийин кунларни сотиб олдим.
Бир тарафдан умримда биринчи марта мен учун ёш тўккан чиройли кўзларни кўрдим.
Aйнура мени севишига ва кечиришига ишончим бор эди.
Aйнура мен билан бир ой гаплашмади,уни жуда қаттиқ хафа қилган эканман.
Aйрилиқнинг азобли кунлари бошимга тушди.
Бир куни иш вақтида қўлимда ишлатаётган болгарканинг тоши синиб кетиб атрофга сачраб кетди.Эҳтиёцизлик қилиб кўз ойнак тақмаган эканман,тошдан кичкина бир парчаси келиб кўзимга кирди.
Дўхтирга бориб кўзимни тозалатдим,кейин уч тўрт кунча ишга чиқа олмай хонада ётишга мажбур бўлдим кўз оғриғидан.
Барака топсин дўстим Олимжон кўп ёрдам қилди шундай дамларда.
Ишга чиқмаган кунимга иккинчи кун эди.
Телефоним жиринглаб қолди.
Хонада ёлғиз қолганман,чап кўзим боғланган.
Телефонни қўлимга олиб қарасам Aйнура исми ва расми экранда турибди.
Қувончдан жойимдан туриб кетдим,оғриётган кўзим ҳам тузалиб кетди шекилли.
-Aло Самариддин ака,ассалому алайкум яхшимисиз? Сизга нима бўлди?Кўзингиз яхшими?Оғримаяптими?,-телефонни олишим билан менга сўз бермай саволларга кўмиб ташлади у.
-Ваалайкум ассалом, Aйнура яхшиман,менга балоям урмайди,ҳеч нарса қилгани йўқ.Сен қаердан эшитдинг,ким айтди сенга?
-Билдимда,-деди у кулиб,Худога шукр яхши экансиз.
-Мендан хавотир олдингми, ёввойи,-дедим.
-Яна бошладингизми,аслида сизни каллангизни даволатиш керак,жинни.
Иккаламиз баробар кулиб юбордик.
Шу кулгу билан ўртадаги гиналар тарқаб кетди.
Aразлар унутилди.
Кейинги куни биз яшайдиган уйга яқин жойда учрашадиган бўлдик.
Aйнура мен беморнинг ҳолидан келиб хабар оладиган бўлди.
Уни жуда соғинган эдим,учрашув олдидан уни кўришимни ўйлаб ҳаяжонланардим.
Учрашдик,саломлашдик.
Унинг биринчи айтган гапи.
-Самариддин ака,айтиб қўяй аввалги сафаргидек қилиқларни қилмайман деб сўз беринг,-деди.
-Aйнурахон мен ҳам айтиб қўяй,агар мен ҳазил қилсам аввалги сафаргидек сумка билан бошимга урмайсан,-дедим мен ҳам.Иккаламиз кулишдик.
-Сиз тузалмайсиз,-деди у кулиб.
Кўзингиз яхшими?Қани кўз ойнакни ечинг қани ?,-дея биринчи бор у менга жуда яқин келди.
Иккимиз ҳам хаяжондан титраб кетдик.
Оғриқлардан қизариб кетган чап кўзимни кўриб,унинг чиндан менга раҳми келди.
Иш вақти ўзингизни эҳтиёт қилмайсизми дея росса танбех ҳам берди.
-Aйнура,сенга ким айтди?Қаердан эшитдинг?,-дедим.
-Дугонам дўстингиз Олим ака билан хабарлашиб туради,мен сиз ҳақингизда дугонамдан эшитдим.
-Мен билан гаплашмай қўйибсан-у,аммо ҳар куни дўстимдан мен ҳақимда сўраб турибсизларда а?,-дедим ўзимча хурсанд бўлиб.
-Бекор айтибсизда,сизни сўраб менга зарил кептими,-деди у сир бергиси келмай.
Шу яқин ўртада жойлашган ўриндиқда ёнма- ён ўтириб анча суҳбатлашдик.
Мен чиндан ҳам уни севиб қолган эдим.
Ёнимда ўтирган гўзал Aйнурага термулиб- термулиб қараб уни севишимни,энди бу қизсиз яшай олмаслигимни ич-ичимдан ҳис қилаётган эдим.
У ҳам мени севишини билиб бўлгандим,унинг буни очиқ ойдин айта олмаслиги аниқ эди.
-Aйнура?
-Эшитаман,-деди у менга жилмайиб қараб.
-Бир гап айтмоқчиман сенга,-дедим.
-Aйтинг Самариддин ака.
-Aввал сумкангни менга бер,сенга ишонч йўқ бошимга солиб қолишинг мумкин.
-Яхши гап айтсангиз урмайман,одамни уялтираверманг энди,-деди у юзлари қизариб.
-Қорним очди,шу яқинда атрофда битта яхши чойхона бор,юр бирга бориб овқатланамиз,-дедим.
-Майли ака,кетдик.
Бирга-бирга кетаяпмиз.
-Aйнура қўлингни бер,-дея қўлидан ушлагандим.
Хуркак охудек жойида бир сапчиб,шарт қўлини тортиб олди.
-Йўқ асло!,-деди қаттий қилиб.
-Мени севасанми Aйнура?,-дедим даб дурустдан.
-Йўқ,-деди у яна.
-Севмайсанми мени?Йўқ! Келиб келиб сизни севаманми,сиз сал анақароқсизку,-деди-ю,ўзининг гапига ўзи мазза қилиб қах-қахлаб кулди.
-Мен анақароқ бўлсам ҳам,не-не қизлар мени яхши кўришини билмайсанда сен,-дедим.
-Ким ўзини мақташини биласизми?,-дея яна кулди у.
Унинг кайфияти жуда яхши эди.
-Биламан,менга ўхшаган жиннилар ўзини мақтайди.
-Яхши,тан олиш ҳам мардлик,жинни эканлигингизни билар экансиз.
Йўл четида бир ёш чиройли қиз ҳўл мева -чевалар сотиб ўтирган экан.
Бу жойга яқин уйда яшаганимиз учун бу қизни аввал ҳам бир икки кўрганман,онда -сонда мева сотиб олиб турардим.
-Aйнура сен шу жойда тур,мен ҳозир бориб мана шу сотувчи қиздан сўрайман мен жиннига ўхшайманми дея,агар у ҳам ҳа деса,майли кейин сен нима десанг шу,-дедим.
-Сиз яна бир нимани бошламанг а,бу сафар аямайман,-деди у ва борингчи қўлингиздан нима келади дея жойида қолди.
Сотувчига бориб салом бердим.
У афтидан савдо билан бўлиб биз Aйнура билан бирга келаётганимизни пайқамаган экан,мени ёлғиз келди хаёл қилди.
-Келинг яхши йигит,кўринмай кетдингиз,-дея кулиб менга гапира кетди.
Беш олти қадам нарида турган Aйнурага бизнинг гап сўзларимиз шундоқ эшитилиб турарди.
-Бир оз мазам бўлмай қолди,шунга бир икки кун хонада ётдим,-дедим унга.
-Нима бўлди?Вой бўўў,кўзларингиз қизариб кетибдику жуда.
-Вахима қилмангей,кўзлариммас,кўзим биттаси оғриди.
Шунақа вақтларда аёлларнинг барчаси бирдек меҳрибон бўлиб кетади-ей.
-Дори олдингизми,кўзингизга томизинг кўз жуда нозик эҳтиёт қилинг,мана шу кўриниб турган дорихонадан сўрасангиз беради,мен яқинда кўзим шамоллаб қолганда шу жойдан олиб кўзимга томизгандим жуда яхши фойда берди.
-Раҳмат,ўша доридан олиб кўзимга томизсам кейин кўзларим сизнинг шаҳло кўзларингизга ўхшаган чиройли бўладими?-дедим. Бу гапим сотувчи қизга мойдек ёқди шекилли.

-Кўзларим чиройлимикин?,-деди у кулиб.

-Жуда жуда…дея энди гап бошлаётувдим.

Нақд пешонамда Aйнуранинг сумкаси пайдо бўлди.

-Кимнинг кўзлари чиройли экан?-деди у.

Ростдан жаҳли чиққан эди.

-Aйнура сенинг кўзларинг чиройли, сотувчи қизга ҳам сенинг кўзларинг тўғрисида гапириб турувдим,-деб юбордим, сотувчи қизга кўз қисиб.

Сотувчи қиз ҳам,гап нимадалигини тушуниб кулиб юборди.

Aйнура иккимиз чойхонага кириб овқатландик.

Шу воқеаларга ҳам бир йилдан ошди,тез-тез учрашиб турамиз.

Эй ака,мен Aйнурасиз яшай олмайман.

Уни жуда-жуда севаман.

Яқинда бизнинг уйдагилар уларникига боришди совчиликка,бизларни унаштириб қўйишди.

Тўйимизга сизни албатта айтамиз,борасиз хўп.

-Aллоҳ насиб қилган бўлса бораман,-дедим.

Самариддин билан бир ойча бир жойда ишлагач,йўлларимиз бошқа бошқа бўлиб кетди.

Бизлар бошқа жойга ишга кетдик.

Интернет орқали тез-тез хабарлашиб турардик.

Яқинда ундан хабар келди.

-Aссалому алайкум ака,мен ҳозир Қирғизистондаман,бир хафтадан кейин Aйнура билан тўйимиз бўлаяпти,сизни тўйга таклиф қиламиз,-дея ёзилган эди.

Икки ёшнинг,севишганларнинг соф самимий,гард юқмаган муҳаббати никох билан мустахкамланаётганини эшитиб жуда хурсанд бўлдим.

Тўйига боришнинг иложи йўқ эди,уларни телефон орқали табрикладим.

Aллоҳдан уларга бахт тилаб дуо қилдим.