ФИКРAТ ЧAШМAЛAРИ

Aгар бугунги ишларингиз ҳақида қайғурмас экансиз, эртангиси ҳақида ўйламай ҳам қўяверинг.
Aйзек Мофетлейн
Мен ҳар бир тонгни ўзгача қарши оламан ва ўзимга такрорлайман: «Aллоҳ туҳфа этган бугунги кунни эзгу ишлар ва олий мақсадларга сарф этаман!»
Ж. Томас
Ҳеч бўлмаса бир марта инсонлар “сен қила олмайсан,” деган ишни бажаринг, шунда сиз инсонларнинг сизга қўядиган чекловларига эътибор бермайсиз.
Жеймс Кук
Ҳеч қачон таслим бўлма. Деярли, ҳеч нарсага биринчи уринишданоқ эришиб бўлмайди. Aгар сен қилаётган иш муваффақияцизликка олиб келгудек туюлса, бу сени муваффақияцизликка учрашинг муқаррарлигини билдирмайди, бу нотўғри йўл танланганидан далолат қилади холос. Aгар, бу жуда осон бўлганида, ҳамма шу ишни қилган бўларди, аммо унда сенда имконият бўлмасди.
Боб Парсонс
​​Икки қўллаб бошингни ушлаганингдан кўра, бир фикрлаб ақлингни ушла.
Aлберт Эйнштейн
Ҳар доим пессимистдан қарз ол. У барибир қайтаришингдан умид қилмайди.
Оскар Уайлд
Эртанги кунга режаларимиз амалга ошиши учун ягона тўсқинлик бу – бугунги иккиланишимиздир.
Франклин Рузьвелт
Ҳар куни тонгда уйғонганимизда 86 400 сония миқдорида кредит оламиз, уйқуга кетаётганимизда эса унинг қолган қисми, кунбўйи ишлатилмаган қисми йўқолади. Ҳар тонгда мўъжиза давом этаверади, бизга 86 400 сония кредит берилаверади. Биз қоида бўйича ўйнашда давом этамиз: банк истаган вақтда ҳисобимизни ёпиб қўйиши мумкин, ҳаёт исталган сонияда тўхташи мумкин. Биз ҳар кунлик 86 400 сониямизни нима қилаяпмиз?
Марк Леви
Ҳар тонг, уйқудан туриб, фикрла: “Бугун менинг омадим келди, – мен уйғондим. Мен ҳаётман, менда мана бу бебаҳо инсон ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман.”
Далай Лама
Одамлар сизнинг нима деганингизга ишонмаслиги мумкин,
аммо улар қилган ишларингизга ишонишади.
Луис Кас
Aгар инсондаги нуқсонларни кўрмаётган бўлсанг, демак сен севиб қолибсан.
Доктор Хаус

Космосга биринчи ким чиққан?

  • Юрий Гагарин.
    Иккинчи бўлибчи?
  • Биров эслолмайди.
    Демак, доим биринчи бўл!
    Ўзаро суҳбатдан