ҲИКМАТЛИ ИҚТИБОС

(Саёҳатчи ва олим кундалигидан)

“Мени келажагим хавотирга сола бошлади, айниқса, яқинлашиб қолган қиш, чунки форслар чегарасига етгунимча ҳали кўп йўл босишим керак эди, ҳамёнимни тўлдириш бўйича бўлган барча уринишларим чиппакка чиққанди. Шунда ўз ҳаёт тажрибамга суяниб ўзимга таскин бердим: дарвеш, ҳожи, гадо ҳеч қачон ўзбекнинг уйидан қуруқ қайтмайди, менга ҳамма жойда ҳам бир бурда нон ва мева-чева, баъзи жойда эса эски кийим-кечак беришлари мумкин, бу эса саёҳатимни давом эттиришимга бемалол етар эди… …Бу ерда Чичактуда, мен охирги маротаба ўзбекларни учратдим ва очиғини айтишим керакки, бу ҳалол, пок, виждонли, тўғри, софдил, очиқкўнгил одамлар билан қаттиқ ўкиниш билан хайрлашдим.”

Арминий Вамбери

Mansoorxon Tairov саҳифасидан олинди