Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!
Бахтлар билан безатилган тахт,
Худойимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу Бахт,
Бахт аслида дунёда боринг!
Кимларнидир Севиб, Соғиниб,
Интизор-ла уни кутганинг.
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!
Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ
Баҳорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!
Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки Бахт – елиб толмоқлик
Ҳаммага ҳам насиб этмайди
Тонгда туриб нафас Олмоқлик!!!
Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон халқ шоири