Китоблар оламидаги қизиқарли фактлар

Имом ал-Бухорий 600000 ҳадис тўплаб, шундан 100000 саҳиҳ, 200000 заиф ҳадисни ёдлаган. Бу ҳадисларни тўплашда 90000 дан ошиқ кишининг ҳузурида бўлиб чиққан.

Аёллар эркакларга қараганда кўп (68 %) китоб сотиб оладилар.

Дунёда сотиладиган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар сотиб оладилар.

Италиялик Рио Козелли энг зерикарли китобларни тўплайди. Унинг коллекцияси 10000 жилддан иборат. Бир омадсиз итальян шоири китоби Козелли коллекциясидан ўрин олганини билгандан сўнг, ўзини ўзи ўлдиришига бир баҳя қолган.

Қамоқда ёзиш режаси тузилган китоблар орасида Сервантеснинг “Дон Кихот”, Жон Баняннинг “Авлиёнинг саёҳати”, Оскар Уайльднинг “Қамоқдаги истиғфор”, Николо Макиавеллининг “Ҳукмдор” асарлари мавжуд.

Битта роман ёзиш учун 500 соат кетади.

Жамоа билан китобни овоз чиқариб ўқиш бўйича энг узоқ давом этган марафон 224 соат кечган.Фанда китоб ўғриларини библиоклептоман дейилади. Дунёдаги энг машҳур китоб ўғрисининг исми – Стивен Блумерг. У 270 кутубхонадан 23000 нодир китобларни ўғирлаган. Унинг “коллекция”сининг нархи 20 миллион доллардан ошади.

Дунёдаги энг катта луғат “Немис луғати” (“Deutsches Wortetbuch”) бўлиб, у 1854 йили Якоб ва Вильгельм Гримм томонидан бошланган. Бу ишга кейинчалик турли олимлар ҳисса қўшишиб, 1971 йили якунланган. 33 жилдли ушбу луғат 34519 бетдан иборат.

Китоблари кўпмарта нашр қилинган ёзувчилардан бири Агата Кристидир. Унинг детектив ҳикоялари 50 дан ортиқ тилда ҳамон чоп этилмоқда. Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.

Дунёдаги энг оғир китоб Британия музейида сақланувчи XVII асрга оид географик атласдир. Унинг бўйи 1,9 метр, оғирлиги 320 килограммдир.Google дунёда чоп этилган барча бадиий, публицистик, илмий асарлар сонини ҳисоблаб чиққан. Уларнинг сони 130 миллиондан ошади.

Наполеон дақиқасига 2000 та сўзни ўқий олган.Дунёдаги энг машҳур китоб қаҳрамонларидан бири – Наполеондир. У ҳақда 10000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар ёзилган.

95 % инсонлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада 1,5 саҳифа китоб ўқийдилар.

Қадимда китоб жуда қиммат бўлган. Баъзи кутубхоналарда китоблар ўғирланмаслиги учун занжирга боғлаб қўйилган.Китобни секин ўқилганда 100 фоиз матн тушунилмайди, фақатгина 60 фоиз англанади, аксинча, тез ўқилганда матннинг 80 фоизи тушунилади.

Аксарият ўқувчилар китобнинг 18-бетидаёқ унга қизиқишни йўқотадилар.

Дунёдаги энг катта гонорар Рим императори Марк Аврелий томонидан шоир Оппианга тўланган. Унинг балиқ тутиш ва ов ҳақидаги достонининг ҳар бир сатри учун 1 олтин танга ҳадя қилинган. Унинг икки достони 20000 байтдан иборат

.Адабиётчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шекспир асарларидан “севги” сўзи 2259 марта, “нафрат” сўзи эса 229 марта такрорланган.

Болани ўқишга ўргатиш учун энг қулай пайт – 4 – 6 ёшлик пайтидир. Болани 7 ёшдан ўқишга ўргатиш бироз қийин кечади.

Дунёдаги энг қиммат бадиий асар Леонардо да Винчи томонидан кўчирилган “Лейчестер кодекси” китобидир. Уни “Майкрософт” асосчиси Билл Гейтс 1994 йили Нью-Йоркдаги “Сотбис” аукционидан 30,8 миллион долларга сотиб олган.

Дунёдаги энг катта китоб ҳолида чоп этилган мажмуа Ирландия университети томонидан 1968-1972 йилларда чиқарилган 1112 жилдли “Британия парламенти ҳужжатлари”дир. Тўлиқ мажмуа 3,3 тоннани ташкил этади. Уни тўлиқ ўқиб чиқиш учун 6 йил кетади.

Дунёдаги энг қадимий китоб Присс папирусидир. У эрамиздан аввалги 3350 йили ёзилган. Қўлёзма муаллифи – фиръавннинг вазири Пта-Готеп. У ёшларнинг тарбиясизлиги, дангаса ва ахлоқсизлигидан нолиган.

Ҳозирги пайтда дунёдаги энг катта китоб – “Бу – Муҳаммад (с.а.в.)” деб номланган бўлиб, оғирлиги 1,5 тоннадир. Китоб 429 саҳифадан иборат. Уни 9 ой давомида 50 киши тайёрлаган. 2,7 миллион доллар сарфланган. Китоб Дубайдаги савдо марказида сақланади.

ЭЛШОД ЯҲЁ САҲИФАСИДАН ОЛИНДИ.