Онамнинг ривояти

Қадимда бир ўтинчи бор экан. У неча йиллардан бери ўтин йиғиб, сотар экану, ҳеч бойимас экан.Ҳаёти оғирлигига чидамай бир куни авлиё ҳузурига борибди;- Мен неча йиллардан буён қишин-ёзин ўтин йиғиб, сотиб тирикчилик қиламан.Лекин ҳеч бойиб кетолмаяпман. Нима қилсам бой яшайман, деб, ҳаётидан шикоят қилибди.Авлиё ота эса: – Садака қил, дебди.Ўтинчи ;- бисотимда ҳеч вақойим йўқ бўлса, нимамни садақа қиламан, дебди.-Садака қил, деган сўздан бошқасини эшитмабди. Уйига қайтиб, ўтиндан кўп йиғибдида, қўшнисига садақа тариқасида бир боғ ўтин берибди. Бир неча кунлар аҳволи ўзгаришини кутиб яшабди. Аммо барибир топганида барака топмабди.Яна авлиёга борибди;- Мен садақа қилдим, лекин бирор тангам ошиб қолганини сезмадим, дебди.Авлиё эса яна -Садақа қил, дейишдан бошқа ҳеч нарса айтмабди.Ўтинчи ортга қайтиб, эгнидаги чопонини яна бир қўшнисига садақа, деб совға қилибди. Аммо яна қанча кутса ҳам бири-икки бўлмабди. Жаҳли чиққанидан яна авлиёга бориб нолибди.Аммо бу сафар ҳам – Садака қил, деган, сўздан бошқа маслаҳатни эшитмабди.Ўтинчининг ҳафсаласи пир бўлиб, уйига қайтибди. Эртаси куни ўтин теришга кетишдан олдин, ҳовлисидаги хурмода бир дона қолган хурмо мевасини узиб олибдида халтасига солмоқчи булибди. Шу вақт эшик таққиллаб, девона нон сўраб кириб келибди. Остонасидан кирган девонани норози чиқармай, деб, тушлиги учун олиб кетаётган бир дона хурмони девонага берибдида, – Аллоҳга таваккал, қорним очгунча уйга қайтаман, унгача хотинимнинг аталаси пишиб қолади, деб ўтин тергани кетибди.Ўша куни ҳар кунгиданда еўпроқ ўтинларга дуч келиб, бир ғарам ўтин қилиб, елкасига ортиб уйга қайтаётса, йўлда бир отлиқ уни тўхтатиб, ўтинини сотиб олмоқчилигини айтибди.Ўтинчи эса, бозорга овора бўлиб ташиб юрмай, йўлда харидор чиққанига суюниб кетибди. Отлиқ харидор ўтиннинг нархини сўраб ҳам ўтирмай унга унга икки баробар пул тўлабди. Ундан руҳланган ўтинчи ҳар куни ўтинни кўпроқ териш учун азонлаб чиқиб кетар экан ва ўтинидан барака топиб, кун сайин бойиб борибди. Рўзғоридан ошиниб эшак – арава сотиб олибди. Шундан кейин эса кўпроқ ўтин ташиб юриб, ўз-ўзидан бойга айланиб кетибди.Шунда авлиё эсига тушиб, уни йўқлаб борибди. Авлиё унга; – Сен садақани бераётганингда, дилингда шуни садақа қилсам, мен бойиб кетаман, деган фикрда кибр қилган эдинг. Эшигингдан оч қолиб нон сўраб келган ҳақиқий ночорга оч қолишингни ҳам ўйлаб ўтирмай, бир дона хурмони чин дилдан улашдинг. Унинг ҳожатини чиқарганингда Аллоҳдан сенга барака ёғилди, деб жавоб берган экан. Шоҳида Султонова