Фотима Режаметовага табрик

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳибаси, кино ва театр актрисаси – Фотима Режаметовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   Фотима Режаметовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Маълумот: Фотима Тўғонбоевна Режаметова – 1970 йилнинг 27 Июль куни Тошкент шаҳрида санъаткорлар – Тўғон Режаметов ва Ширин Азизова хонадонида дунёга келган.  1991 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган.  1991 йилдан Ўзбекистон Давлат ёшлар театрида фаолият юритиб келмоқда.