БУ ЭШИКДАН КИРМОҚҚА ЭНДИ ҚЎЙМАСЛАР МЕНИ

Тарона Турон РАҲМЛИ

БУ ЭШИКДАН КИРМОҚҚА ЭНДИ ҚЎЙМАСЛАР МЕНИ

  Озарбайжонлик таниқли шоира, ёзувчи, журналист, педагог ва олима Тарона Турон Раҳмли (Terane Turan Rehimli) Халқаро адабиёт жамиятининг Туркия ва Озарбайжон бўйича фаол аъзоси, Қозоғистоннинг “Дунё халқлари ёзувчилари жамияти” аъзоси. Тарона Турон Раҳмлининг шу кунга қадар 7 китоби, 400 дан ортиқ илмий-оммабоп мақоласи нашр қилинган. Асарлари кўплаб ғарб ва шарқ давлатларининг марказий газета ва журналларида чоп қилинган.
БОЛАЛИК ЭШИГИ ОРТИДА
Бу эшикнинг пойида болаликдан айрилдим,Бу эшик нарёғида энди суймаслар мени.Бир кун улғайган куним, бу эшикдан айрилдим,Бу эшикдан кирмоққа энди қўймаслар мени.
У ҳовлида онамнинг қолди қадам товуши,Этагин шитирлаши қулоғимдан кетмади.У боғчада отамнинг эккан оғочларигаЭнди қўл узатсам-да, менинг қўлим етмади.
Бахмал япроқларини ерга тўккан атиргул,Овозимдан танирди оғоч, бутоқ, боғ мени.Бу ҳовлига кирмасдан ҳидлаганим атрини Атиргул япроқларин ҳаққи тутажак мени.
Бу эшикнинг ортида қолган орзуларим, оҳ,Қаҳратон аёз келмай келган ёзга ўхшайди.Ҳавоси хуш, суви пок, унда ҳамма бегуноҳ,Бу эшикнинг ортида жаннат борга ўхшайди.
Бу ҳовлида тор саси, ҳамда от кишнашлари,Наврўз гулхани узра бола хаёлим қолди.Икки қаватли уйнинг ойнали айвониданОлисларга термулиб герангул кўзи толди.
Бу эшик шому саҳар очиқ эди ҳаммага,Унда қўни-қўшнилар уйнинг эгаларийди.Йигирма йил вақт ўтиб, ўтмиш эшик ёнигаҚайтган одамни энди, айтинг, ким ҳам танийди?!.
Насрулло ЭРГАШ таржимаси
КЕЛ, СЕНГА ВАТАН БЎЛАЙИН
Энди кутма мендан мени,Нимам қолди бўлишгани.Бу ватан сенга бормади,Кел, сенга ватан бўлайин.
Кел, юмайлик кўзимизни,Ҳасратларга қарамайлик.Кетайлик, ғурбат ёқларга,Ўзга йўлни йўл демайлик.
Ўзимга-ку керагим йўқ,Кошки керак бўлсам сенга.Жой ажратгин қучоғингданКўмсинлар ўшал ватанга.
ҚАНЧА ШОИР БОР, ОЛЛОҲИМ!
Қанча шоир бор, Оллоҳим!Шоир туғилгайми барча?Бўйнида сўзнинг арқониШеърлар осилгайми шунча?
Барчаси шоҳ, сўз тахтидаСўз сувтекин бўлган чоғда. Қай бирлари кетар бахтданҚай бириси сўздан доғда.
Қул бўлдикку кул дунёда,Чиқмоққа йўқ йўл дунёда.Шоирга лиқ шу дунёдаОллоҳ, дилим сиёҳ бунда.
ТОШДАН КУЧЛИ СЕВГИ
Яна кўзларим совқотди,Боқишларинг мунча совуқ.Тафтли тилинг қиров тутмиш,Сўзларингда ҳарорат йўқ.
Киприкларинг музлаб қолмиш,Сочларингга қорлар ёғмиш.Гўё сенинг дудоғинг-лаҚишнинг ёноғи ўпилмиш.
Ёнингда совқотди руҳим,Юрагинг муз, қўлларинг қор.Совуқман, деб хафа бўлма,Менда тошга ҳам севги бор.

Маъруфжон ЙЎЛДОШЕВ таржималари.Манба: «Китоб дунёси» газетаси.