ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Гуландом Тоғаева сўзи.
Гавҳар Матчанова мусиқаси.
Ягона ижросида “Ватан” қўшиғи.

Бағрим берсам ерларга, қизғалдоқлар куч олар.
Дардим айтсам елларга, дарди йўқдан ўч олар.
Нон оқизоқ ўйнаган ариқларнинг бўйида,
Юртим, сени куйладим ялпизларнинг тилида.

Каркас рўмол ўраган момоларим севган юрт.
Етти иқлим сўраган боболарим севган юрт!
Душман келса палахмон тоши отган полвоним,
Баланд тоғлар бошида наъра тортган тарлоним!

Тўмариснинг қалбидан чиққан чўғсан, оловсан,
Куброларнинг қўлида қолган туғсан, яловсан.
Барчинойлар кўксида қолган зебигардоним,
Олмосдан тарозу оз, сенга Ўзбекистоним!

Бахтдан ранг олган шуур, нур толасан, Ватаним,
Жалолиддин кезган қир, шалоласан, Ватаним!
Халқим, деса танлари титраб турган бу жоним,
Юрти учун жон берган мисли Широқ чўпоним,
Чингизларнинг қўлида узилган дур-маржоним!

Ягонасан, оламда бўлайлик ҳоки пойинг,
Сен-чинор, биз жилвирдай ёнингда оққан сойинг.
Ғанимни лол қилиб ўт, қаддини дол қилиб ўт,
Қалқондирмиз ҳар нега-душманга ўқу ёйинг.
Нақарот:
Қўлингни оч дуога, шукрона айт, тўй учун,
Тиниқ осмон, тинч элга байрам учун, куй учун.
Бахтдан ранг олган шуур, нур толасан, Ватаним!
Боболарим кезган қир-шалоласан, Ватаним!…

Гуландом Тоғаева.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси. 

https://youtube.com/watch?v=szzwPUq8Hog

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *