ИСТАНБУЛДАГИ ХАЛҚАРО КИТОБ ВА ЖУРНАЛЛАР КЎРГАЗМАСИ

 Куни кеча Истанбулда Халқаро журнал ва китоблар ярмаркаси очилди. Туркиянинг 81 вилоятидан, 450 журнал ва 21 Хориж мамлакатларидан шу соҳанинг масъул кишилари таклиф этилди. Уларнинг сафида ҳамюртимиз, “Китоб дунёси” газетаси Бош муҳаррири, “Ижод дунёси” журналининг таҳририят аьзоси Хосият РУСТАМОВА ҳам иштирок этди.
 Айтиш мумкинки, тадбир юқори даражада ташкил қилинган ва Истанбул халқи томонидан олқишланди. Биз ҳам маьнавиятни эсдан чиқармаган Истанбул Буюк шаҳар ҳокими Акром Имом ўғли, Туркия журналлари Бирлигининг раҳбари Фотиҳ Байҳон ва Жаҳон алоқалари қўмитасининг раҳбари, шоир ва таржимон, доктор Шамситтин Кузечига сайтимиз номидан миннатдорлик билдирамиз.