Шарқона мавзулар, достонлардаги лироэпик руҳ аслида улкан қадриятлар, ўлмас инсоний хислатлар акс этган кўзгу. Айниқса, бир-бирига етиша олмаган ошиқлар дунёси кўплар учун камолот бешиги бўла олади. Агар муҳаббат сенинг қалбингни поклай олмаса, демак у эътиборга арзирли эмас. Шу боис оддийгина бир Лайли деган қизга бўлган туйғулар Қайсни Мажнун даражасига кўтарилишига сабабчи бўлгандир, эҳтимол.Одатда,бир шеър туғилгунча, кўп йил ёки ойлар тилимда айланади. “Фикримда бир йиғи бор” сатри Навоий бобомизга мансуб “Лайли ва Мажнун” достони мутолаасидан сўнг ойлаб шууримдан кетмади. Нега кўп ошиқлар бир-бирига етиша олмаган?Бу тақдир тақсимоти. Мушоҳада давомини ўзингизга қолдириб Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоийлар куйлаган ишқ достонига шарҳ-шеъримни озар қардошлар тилига ўгирган устоз Шаҳмаммед Доғларўғли(Şahməmməd Dağlaroğlu) га ташаккурлар айтаман. Уларнинг бу ҳадяси кўнглимни тоғдай кўтарди.Шу шеърни ва таржимасини ҳукмингизга ҳавола қилаяпман. Дўстлик элчиси, қардош озар халқининг фарзанди Шаҳмаммед оға, икки буюк халқнинг адабиёти ривожи йўлидаги хизматларингиз таҳсинга сазовор. Доим соғ бўлинг, устоз!
Шеърнинг озарча таржимаси:
“Leyli Məcnun” dastanına şərh
Fikrimdə bir ağı var.
Onu hara tökərəm?
Qəm, sənə çökməm, çöksəm,
Bir gəmitək çökərəm!
Ürəyimdə bir od var –
Düşməz kağıza tamam.
Çünki gedən yerini
Öncə kül yandırıb tam.
Ürəyimdə bir od var –
Sel-su söndürə çətin.
Hicazdakı ey adam,
Gəl, bu ocaqda isin!
Kəbəyə gedən yolun,
Aşiqidir bu ürək.
Qıfılı – sevgi, şəfqət,
Açar: “Allahdan qorx tək!”
Bu kürənin oxunu,
Mən deyirəm, yağlayaq.
Verdiyin eşq közünü,
Öpüb, sevib saxlayaq.
Axırı yox bu eşqin,
Sonu yox hicrandı bu.
Çarəsiz bir aşiqin,
Yazdığı dastandı bu.
Bu dünyada kömür çox,
Hamısı qələm deyil.
Bu dünyada aşiq çox,
Hamısı adam deyil,
Fikrimdə bir ağı var,
Onu hara tökərəm?!.
Azərbaycan dilinə çevirən: Şahməmməd Dağlaroğlu.
Аслиятдаги шеър:
“Лайли ва Мажнун” достонига шарҳ
Фикримда бир йиғи бор,-
Уни қайга тўкай мен?
Ғам, сенга чўкмам, чўксам,
Бир кемадек чўкай мен!
Юрагимда бир ўт бор,-
Тушмас қоғозга буткул.
Чунки борган жойини
Айлайди ёндириб кул.
Юрагимда бир ўт бор,-
Ўчиролмас суву сел,-
Ҳижоздаги ҳей одам,
Гулханларда исин, кел!
Каъбага кетар йўлнинг
Бир эшигидир-бу дил.
Қулфидур-меҳр шафқат,
Калит: “Аллоҳдан қўрққил!”
Бу курранинг ўқини
Мойлаб қўяйин дерман.
Сен бердинг ишқ чўғини,-
Эплаб суяйин, дерман!
Охири йўқ-ишқдир бу,
Поёнсиз ҳижрондир бу.
Имконсиз қолган ошиқ
Ёзган достондир бу.
Бу дунёда кўмир кўп, –
Ҳаммаси қалам эмас.
Бу дунёда ошиқ кўп, –
Ҳаммаси одам эмас.
Фикримда бир йиғи бор,
Уни Қайга тўкай мен?!.
Гуландом ТОҒАЕВА.