ЧAРЛИ ЧAПЛИННИНГ ХОТИРA ДAФТAРИДAН


Кино тарихидаги энг машҳур комик актёр Чарли Чаплин шундай ҳикоя қилади:
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Билет олишга навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва олти болалик бир оила турарди. Кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Болалар жуда хурсанд, цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота билет сотиш ойнаси ёнига бориб, билет нархини сўради. Билет сотувчи нархни айтган эди, бироз ўйланиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Юзида безовталик аломатлари кўриниб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйиб, пулингиз тушиб кетди, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан «раҳмат, жаноб» деди.
Улар кириб кетганидан кейин отам қўлимдан тортди ва биз қатордан чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 доллардан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. У ўша кўролмай қолганим циркдан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бошқарилишига кўпроқ амин бўлганман.