ФИКРАТ ЧАШМАЛАРИ

Одам туғилганида миясида 14 млрд ҳужайра бўлади ва у ҳаётининг охиригача кўпаймайди. Аксинча 25 ёшдан кейин кунига 100 мингтадан камайиб боради.
Бир бет матнни ўқиш учун бир дакикада 70 та ҳужайра ўлади. Мия 2 ёшдан 7 ёшгача айникса кучли ривожланади. Одам мияси кунига бутун дунёдаги телефонларнинг хаммасини қўшиб хисоблаганда чиқарадигандан кўп электр импульси чикаради. Одам бир вактнинг ўзида ўртача 5-9 объектни миясида эслаб туриши мумкин. Мия 75 фоизи сувдан ташкил топган.
Эркак мияси аёлникидан 14 фоиз оғиррок, лекин аёл миясида бурмачалар кўпрок, шунинг учун улар кўпчилик эркаклардан фарқли равишда дангал фикрламайдилар.
Одамнинг ақлий имкониятлари уйқудан уйғонган вақтида уйқусиз ўтказилган тундан кейин ёки ўрта даражадаги алкогол мастлик давридагидан паст бўлади.Одам миясининг ўртача огирлиги 1,4 кг. Мия аёлларнинг гапини эркакларникига қараганда қийинрок тушунади. Бунинг учун у ўзининг қўшимча имкониятларини ишга солишига тўғри келади.
Миянинг ўзлаштирувчи қобилияти анча паст, бир вактнинг ўзида 7 та маълумот бирлигидан кўп қабул қила олмайди. Жуда секин , 1 секундда 40 та информацияни қайта ишлай олади холос (компьютер бу вактда миллионлаб кўп марта тез ишлайди).Ва энг муҳими, одам онги борлиқни суст қабул қилади. Тажрибалар орқали маълум бўлишича, онг ҳақиқий реал ҳодисалардан секунднинг 1/3 кисмига ортда колади, яъни биз ҳозирги вакт деб кабул қилаётганимиз аслида ўтмишдир.
Интернет манбалари асосида тайёрланди.