У ҲАЁТНИ ЖУДА СЕВАР ЭДИ…

АФСУС, ЯНА БИР КАТТА ЙЎҚОТИШ…
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston24” телеканали ижодкори МУҲАММАДНОЗИМ МАВЛОНОВ оламдан ўтди.
Муҳаммаднозим ака жуда хушфеъл, меҳрибон инсон, истеъдодли журналист эди. Ўзининг мазмунли,юксак савияли материаллари билан ахборот дастурларига жозиба ва кўримлилик бағишлар эди. Айниқса, маданий,
маърифий мавзулардаги чиқишлари билан тилга тушган устоз ижодкор эди.
Ҳар йили юртимизга илк бор баҳор келганини, бодом даштларда гул ёзганини дастлаб устознинг лавҳалари орқали билар эдик.Табиат қўйнидаги гўзалликларни ёхуд санъат ва маданият янгиликларини ёритишдаги маҳорати бетакрор эди. Унинг ҳаётсеварлиги, самимийлигини барча дўстлари ва ҳамкасблари билар эди.
Ўзига хос ва мос ижодий мактаби, қанча шогирдлари бор эди.
Афсус, бевақт келган ўлим ҳамкасбимизни орамиздан олиб кетди.
Муҳаммаднозим Мавлоновнинг порлоқ хотираси қалбларимизда яшайди.
Куй ярмида узилмасин тор,
Шеър ярмида синмасин қалам,
Бу дунёдан ўтмасин бекор,
Ўз умрини яшамай одам…
(Эркин Воҳидов)

Гуландом Тоғаева