Ер юзининг муаллими бўлиш учун самонинг талабаси бўлиш керак.
Алия Изатбегович (1990-1996й)
Босния ва Герцеговина Республикаси
собиқ президенти.
Агар моддий нарсалар маънавий нарсалардан кўра аҳамиятлироқ бўлганида, жасад ерга кўмилмаган, руҳ эса осмонга кўтарилмаган бўларди.
Доктор Мустафо Маҳмуд.
,,Бу дунёда ҳаёт драмаси ҳеч қачон тўла-тўкис бўлмайди, яна бир бор тўпланиш ҳаёти бўлмоғи лозим. Чунки бу дунёда золимнинг ҳам, мазлумнинг ҳам гувоҳимиз, лекин адолатни кўрмаяпмиз. Ғолибнинг ҳам, мағлубнинг ҳам гувоҳимиз, лекин интиқомни кўрмаяпмиз. Демак, адолат қарор топадиган иккинчи бир олам бор’’.
Иммануэл Кант
Одамни барбод қилиш учун кўп нарса керак эмас, шунчаки у қилаётган иш ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтириш керак, холос.
Фёдор Достоевский
Табиат бизни киришда ҳам, чиқишда ҳам тинтув қилади. Яланғоч келгандик, яланғоч кетамиз. Бу ердан олиб келганларингдан ортиқ нарсани олиб кетолмайсан.
СЕНЕКА
«Ақли расо одамлар, ўзларининг юз фоиз ҳақ эканларини билиб турсалар-да, барибир, айтаётган фикрларимда хатолар бўлиши мумкин, дея андишада изтироб чекиб туришади. Нодонлар эса, ҳар қандай фикрларини ҳам ҳақ деб биладилар. Чунки уларда иккиланиш − шубҳа йўқ».
Фридрих Ницше
Статистик маълумотларга кўра, инсон бир ишни қилишни ўйласаю, уни 72 соат (3 кун) ичида амалга оширмаса, 85 фоиз эҳтимол билан бу ишни ҳеч қачон бажармас экан…(Олимлар суҳбатидан)
@shoira_Gulandom