КОНФУЦИЙ ҲАЁТИДАН ТЎҚҚИЗТА МУҲИМ САБОҚ

1. Доимо ҳаракатда бўлинг.”Қандай тезлик билан ҳаракат қилишингиз муҳим эмас, сиз тўхтамагунингизгача ҳаракатни давом эттирасиз”.

2. Дўстларингиз кимлиги муҳим.”Ўзини ривожлантиришни ҳохламаган инсонлар билан ҳеч қачон дўстлашманг”.

3. Яхши нарсаларнинг қадри баланд.”Ёмон кўриш осон, яхши кўриш қийин. Дунёмиз шундай яратилган. Яхшиликка эришиш қийиндир, ёмонликга эса жудаям осон”.

4. Мисоли ҳунарманд каби асбоб- ускуналарингизни чархлаб,тузатиб туринг.”Ҳаётдаги натижалар ғайратингизга боғлиқ. Ўз ишини такомиллаштираётган мутахассис асбоб- ускуналарини ўткирлаши,созлаши керак”.

5. Хафа бўлмоқ – ҳеч нарса эмас.”Хафа бўлмоқ – ҳеч нарса эмас агар сиз бу ҳақида эсламасангиз”.

6. Оқибатлар ҳақида фикр юритинг.”Ғазабингиз келса бунинг оқибати тўғрисида ўйлаб кўринг”.

7.Ўзгартиришлар киритинг.”Агарда бирор мақсадга эришиш мумкин эмаслиги аён бўлса мақсадингизни ўзгартирманг, аксинча мақсадга эришиш йўлини ўзгартиринг”.

8. Сиз ҳар бир инсондан дарс олишингиз мумкин.”Агар мен 2 киши билан ёнма-ён юрсам, уларнинг ҳар бири менга устоз бўлиши мумкин. Мен уларнинг яхши томонларини қидириб топаман ва тақлид қиламан, ёмон томонларини кўриб эса ўзимда тузатишга ҳаракат қиламан”.

9. Ҳаммаси ёки ҳеч нарса.”Ҳаракат қилаётганингизда бутун вужудингиз билан ҳаракат қилинг”.