БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

1. Айтишларича, инсон кўзи 100 мингдан, баъзи манбаларда айтилишича эса, 10 миллиондан ортиқ рангларни фарқлаш ва таниш хусусиятига эга экан. Демакки, шунчалик қуввайи ҳофиза ва фаросатга эга бўлган инсоннинг қалб олами ундан-да бепоён ва сирли эканлигига ажабланмаса ҳам бўлади.

2. Йигирма бир кун (21) кун давомида бир нарсага амал қилиниши унинг доимий одатга айланиб қолишига сабаб бўлади. Бу илмий йўл билан ҳам тасдиқланган. Бор-йўғи 21 кун чидашга тўғри келади, қолгани осон кечади.

3. Ёш болалар бир кунда 400 марта кулишади, катталар эса атиги 15 марта.

4. Бундан 5 минг йил муқаддам Миср табобатида соғлом турмуш тарзининг асосий талаблари баданни тозалаш, парҳезга риоя қилиш, озодаликни таъминлаш, танани чиниқтириш тарзида белгиланган. Абу Али ибн Сино юқоридагиларга ички тозаланиш ва руҳий осойишталик, қоматнинг мутаносиблигини сақлаш, кийиниш гигиенаси, ҳавонинг тозалиги ҳамда муътадил уйку ва дам олишни таъминлаш каби талабларини ҳам киритган.

5. Олимлар жисмоний тарбия, хусусан ҳаракатнинг фойдалари ҳақида катта илмий самараларга эришганлар.Ҳисоб-китобларга кўра, инсон бутун умри давомида 2,5 тонна оқсил, 1,3 тонна ёғ, 17,5 тонна углеводлар ва 75 тонна сув истеъмол қилади. Бу энергияни эса тўғри сарфлаш лозим.

6. Мушак ва суяклар – бу танамизнинг устунларидир, улар сабабли биз ҳаракатланамиз ва ҳаттоки ўтириб тура оламиз. Бир қадам ташлаш учун биз 500 га яқин мушакларимизни ҳаракатга келтирамиз. Инсон учун пиёда юриш жуда фойдали бўлиб, соғлом бўлишнинг асосий шарти саналар экан.

7. Оёқларимизда 500 000га яқин тер безлари мавжуд бўлиб, улар ҳатто кунига 1 литргача тер ишлаб чиқариши мумкин. Бу эса модда алмашинувини яхшилайди. Бунинг натижасида ҳар куни соғлом инсон танасида 300 миллиард янги ҳужайралар пайдо бўлади.

Г. Тоғаева тайёрлади.