ДУРГA AЙЛAНГAН КЎНГИЛ

. Нурхонимнинг ижодида кучли сарказм, эпик кайфият сезилиб турибди. Шеърларда ишлатилган ташбеҳлар тубида ҳаётий тажрибалар, қалб кечинмалари мушоҳадаси билан бирга инсоннинг ўз-ўзи билан суҳбати яширинган. Кўп қатламли ташбеҳлар эпик тафаккурга йўл очади.

ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВАДАН ИНЖА ШЕЪРЛАР

Ё раб, кимга сўйлай дилда аламни,Боримни бағримдан юлиб кетди куз.Бир он тингламади, додим ноламни,Фурсат қолдирмади айтмоққа сўнгсўз.Қулоғим остида онамнинг саси,“Узоқ йўлдан толмай келдингми, болам..”Дилим қовжирайди, куяр нафасим,Онамсиз кенгайиб қолдими олам?…Битдими қисматим нурли куни, ё…Руҳавзо тушларим […]

КЎНГИЛ ЖАВОҲИРЛАРИ ЁХУД НУРХОН ЭЛМИРЗАЕВА ИЖОДИГА ЧИЗГИЛАР

Инсон асли бу дунёга оддий сир бўлиб келади, аммо кетаётганида буюк сирга айланиб кетади. Шу боис унинг кимлигини файласуф ва шоирлар, мусаввирлар, ҳофизлар неча минг йилдан буён ахтариш билан овора. Шоира синглимиз Нурхоннинг ушбу шеърлари ҳам ана шу беҳудуд изланишларнинг бир қатраси бўлибди.

МAЛОҲAТ МИРЗAЕВAДAН ЧИРОЙЛИ ШЕЪР

Aйланади бу замин, офтоб чиқар, кун ботар,
Тақдир бир бошинг силаб, баъзан итдайин қопар,
Ким бахтини бой бериб, кимлардир бахтин топар,
Бировга арзандаю бирисига ёмонмиз,
Ғаниматдир бу дунё,
Биз дунёга меҳмонмиз.