АЛЬБЕР КАМЮ ЁН ДАФТАРИДАН

*******

Достоевский, мазмунидан кўра бу ҳаётнинг ўзига кўпроқ муҳаббат қўйиш керак, дейди. Тўғри, дарҳақиқат, ҳаётга муҳаббат сўнганида унинг мазмуни ҳам ўз-ўзидан ўчиб қолади.

********

Одамлар нега ичишади? Шунинг учун бўлса керакки, шароб бутун тафаккурга жило бериб, жами вужудни жунбишга келтиради. Хулоса шул: қадаҳ – ночорлик ёки норизолик аломати.

******

Толстойнинг иш столида қолиб кетган охирги, тугалланмаган асари шундай номланган: «Дунёда гуноҳкорнинг ўзи йўқ».

********

Инсон – ўзи қандай бўлса, шундай бўлишни рад этадиган ягона мавжудотдир.

Манба: kitoblog