1. Ўткинчи дунёни қўй, мангу маконга интил. Сен бу дунёни ташламасанг, бу дунё сени ташлайди (Юсуф Хос Ҳожиб).
2. Ўтган умрингни мулоҳаза этиб, тавба қилишга шошил. Чунки ажал етса, уни кечиктириш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди (Маҳмуд Замахшарий).
3. Биз ҳақиқатни ҳаётдан олдик. Ҳаммадан илгари шахс ўзини танисин, сўнгра бошқани! Зеро, “Ўзини билмаган ўзгани билмас” сўзи турмуш онасининг дард чекиб туққан тўнғич ўғлидир (Абдулла Қодирий).
4. Бир ғаройиб ҳақиқатни кашф қилдим – нақадар омонат экан биз бугун яшаётган дунё (Озод Шарафиддинов)!
Раъно Маджидовна саҳифасидан.