КУЛАСИЗМИ, КУЯСИЗМИ?

КУЛГИ ҳақида қизиқ маълумотлар:

😄 Гўдак уч ойлик бўлмагунча кула олмайди. (Демак, баъзи одамлар умрбод гўдаклигича қолар экан-да…)

😁 Инсон кулган пайтда юзидаги 17 та мускул ишлайди, ҳўмрайса, 47 таси ишлашга мажбур бўлади. (Афсуски, мускулларини ишлата олмайдиганлар ҳам ҳаётда йўқ эмас)

.😃 Олти ёшли бола кунига ўртача 300 марта кулар экан. Ёши катталар эса 15 – 100 мартагача кула олишади. (Кўрдингизми, бола бўлиш осон эмас).

😆 Чеҳралари очиқ, кулиб хизмат кўрсатувчи ходимлар, чеҳраси тундларга қараганда бир ярим баравар кўпроқ чой-чақа ундиришар экан. (Бойимоқчимисиз? Кулиб юринг).

😀 Энг кўп жилмайиб юрадиганлар Бразилия ва Кубада яшаркан. Скандинавияликлар эса, аксинча, энг жиддий қиёфада бўлишаркан. (Шунинг учун ҳам Бразилия ва Кубага ҳамма мафтун).
😅 Кулаётган пайтда ўпкадаги ҳаво соатига юз километр тезликда отилиб чиқади. (Нотўғри ўйламанг, бу ҳаво оғиздан чиқиб кетади.)

😃 Руҳи тетик, кулиб юрадиган одамларда юрак касалликларига дучор бўлиш эҳтимоли тушкун юрадиганларникига қараганда қирқ фоиз камроқ бўлар экан. (Шифохоналарнинг юрак бўлими қачон бўшаб қоларкин-а…)😆.

Кунига 17 дақиқа кулган одамнинг умри бир кунга узаяр экан. (Узоқ яшашнинг ҳеч қийин жойи йўқ).Нега жим турибсиз, ҳеч бу́лмаса табассум қилинг….