ИЛТИМОС, БОЛАЛИККА ҚАЙТИШГА БИТТА ЧИПТА БЕРИНГ:

1950–1980 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАНЛАРГА БАҒИШЛОВ

1950 йилдан 1980 йилгача туғилганларга ҳавас қиламан. Нега дейсизми? Чунки:- улар интернетдан топилган эмас, ҳақиқий дўстлари билан ўйнаб улғайишди;- велосипед минганда каска тақишмади;- дарслардан сўнг кўчада ўйнашди, телевизор ё компьютерга термулишмади;- чанқаганда қадоқланган идишлардан эмас, жўмраклардан сув ичишди;- битта сув идишдан тўрт киши фойдаланса ҳам, инфекция юқтириб олишмади;- ҳар куни ош ейишса ҳам, семириб кетишмади;- пойбазалсиз ўйнашса ҳам, оёқларига ҳеч нарса қилмади;- ота-оналари уларнинг соғлигидан хавотир олиб парҳез қилдирмади, витамин устига витамин ичирмади;- ўйинчоқларни ўзлари ясашди, завқланиб ўйнашди;- оилалари камбағал бўлса ҳам, улар меҳрсиз қолишмади, ҳаловатда яшашди;- тушган суратлари оқ-қора бўлса ҳам, хотиралари рангин эди;- турли техникалари, қўл телефонлари, интернети йўқ, бироқ улфатлари ростакам, суҳбатлари қайноқ эди;- ўртоқларининг уйларига истаган пайтида бориб, бирга таомланиб кетаверишарди;- ҳозирги ёшларнинг оламидан кескин фарқ қиладиган, бошқача туйғулар, қариндошлик алоқалари, ўзаро меҳр-оқибат, силаи раҳмга йўғрилганди уларнинг ҳаёти;- кекса авлодга, умуман, катталарга ҳурмат сақлаган, улуғларининг насиҳат ва кўрсатмаларини дастуриламал билган авлод эди…

Бону Мухсимова