Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди:
- Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми?
Бир талаба дадил туриб жавоб берди: - Ҳа, Худо томонидан яратилган.
- Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор.
- Ҳа, сэр, – жавоб берди талаба.
Профессор сўради: - Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да?
Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди.
Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: - Сизга савол берсам майлими, профессор?
- Албатта, – жавоб берди профессор.
Талаба туриб сўради: - Совуқлик мавжудми?
- Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан?
Талабалар унинг саволига кулишди.
Йигит жавоб қилди: - Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол –иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз.
Талаба давом этди: - Профессор, қоронғилик мавжудми?
- Албатта мавжуд.
- Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик –ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча.
Охир оқибат, талаба профессордан сўради: - Сэр, ёмонлик мавжудми?
Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди: - Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир.
Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: - Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади.
Профессор ўтирди. Ёш талабанинг исми – Алберт Эйнштейн эди…