ЎҚИНГ, ЖУДА ҲАМ ҚИЗИҚ!

  • Инсон қулоғи ичидаги суюқлик жуда ҳам аччиқ бўлар экан. Агар бирор ҳашарот қулоқ ичига кириб кетса, шу сувдан заҳарланиб дарҳол ўлар экан. Дарҳақиқат, агар бу сув безарар бўлганида эди ухлаб ётганимизда чўмоли, суварак каби кечалари изғиб юрадиган майда ҳашаротлар қулоғимиз ичига кириб катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди.
  • Кўз ёши эса тузли бўлади экан. Нима сабабдан биласизми? Кўзимизнинг ёғли қисми бузилишга мойил ҳолда яратилгандир. Кўзнинг тузли ёшлари эса унинг мана шу сифатини бир хилда сақланишига ёрдам бериб, кўзимизни доимий муҳофазада туришини таъминлаб берар экан.
  • Оғзимизнинг суви эса на ширин ва на аччиқ экан. Нимагалигини биласизми? Агар шундай бўлмаганида эди еб турган ёки ичаётган маззали, шириндан-шакар овқату турли ажойиб ичимликларнинг маззасини умуман билмаган бўлар эдик.
    Сиз аввал инсон яратилишидаги мукаммаликнинг айнан шу жиҳатларига ҳеч эътибор берганмисиз? Яна қанчадан қанча биз билмаган, ақлимиз етмаган, ҳаётимиз давомида бирор марта ҳам номини тилга олмайдиган неъматлари бор танамизда буни фақат Яратувчининг Ўзи билади холос. Шу сабабдан ҳам биз бандалар учун бизларни инсон қилиб яратган Парвардигори оламга ҳар ҳолимиз учун тинмасдан шукрлар келтиришмиз вожиб. Бежизга меҳрибон Аллоҳимиз Қуръони каримнинг “Тин” сураси, 4-оятида шундай деб марҳамат қилмаган:
    لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ
    “Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.”
    Бизларни энг яхши суратда яратган буюк Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
    “Ҳикматлар хазинаси” рисоласидан.