. Нурхонимнинг ижодида кучли сарказм, эпик кайфият сезилиб турибди. Шеърларда ишлатилган ташбеҳлар тубида ҳаётий тажрибалар, қалб кечинмалари мушоҳадаси билан бирга инсоннинг ўз-ўзи билан суҳбати яширинган. Кўп қатламли ташбеҳлар эпик тафаккурга йўл очади.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Саодат” журнали бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали соҳибаси, шоира – Қутлибека Раҳимбоевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!