КУЛАСИЗМИ, КУЯСИЗМИ?

КУЛГИ ҳақида қизиқ маълумотлар:

? Гўдак уч ойлик бўлмагунча кула олмайди. (Демак, баъзи одамлар умрбод гўдаклигича қолар экан-да…)

? Инсон кулган пайтда юзидаги 17 та мускул ишлайди, ҳўмрайса, 47 таси ишлашга мажбур бўлади. (Афсуски, мускулларини ишлата олмайдиганлар ҳам ҳаётда йўқ эмас)

.? Олти ёшли бола кунига ўртача 300 марта кулар экан. Ёши катталар эса 15 – 100 мартагача кула олишади. (Кўрдингизми, бола бўлиш осон эмас).

? Чеҳралари очиқ, кулиб хизмат кўрсатувчи ходимлар, чеҳраси тундларга қараганда бир ярим баравар кўпроқ чой-чақа ундиришар экан. (Бойимоқчимисиз? Кулиб юринг).

? Энг кўп жилмайиб юрадиганлар Бразилия ва Кубада яшаркан. Скандинавияликлар эса, аксинча, энг жиддий қиёфада бўлишаркан. (Шунинг учун ҳам Бразилия ва Кубага ҳамма мафтун).
? Кулаётган пайтда ўпкадаги ҳаво соатига юз километр тезликда отилиб чиқади. (Нотўғри ўйламанг, бу ҳаво оғиздан чиқиб кетади.)

? Руҳи тетик, кулиб юрадиган одамларда юрак касалликларига дучор бўлиш эҳтимоли тушкун юрадиганларникига қараганда қирқ фоиз камроқ бўлар экан. (Шифохоналарнинг юрак бўлими қачон бўшаб қоларкин-а…)?.

Кунига 17 дақиқа кулган одамнинг умри бир кунга узаяр экан. (Узоқ яшашнинг ҳеч қийин жойи йўқ).Нега жим турибсиз, ҳеч бу́лмаса табассум қилинг….